Янги тайфун яқинлашмоқда: Вьетнам яна хавф остида

1 дақиқа ўқиш1.4K
Янги тайфун яқинлашмоқда: Вьетнам яна хавф остида

Вьетнамда охирги кунларда ёғган кучли ёмғирлар ва кўчкилар ортидан вазият кескинлашди, деб хабар берди The Independent.

Расмий маълумотларга кўра, кучли тошқинлар натижасида камида 37 киши ҳалок бўлган. Ҳокимият ҳафтанинг охирида яна бир кучли тайфуннинг яқинлашаётганини маълум қилди.

Октябрь охиридан бери ёғган рекорд даражадаги ёмғирлар кўплаб ҳудудларни вайрон қилган. Қишлоқлар сув остида қолган, уйлар қулаб тушган, ўн минглаб одамлар бошпанасиз қолган. Дананг шаҳри ва қатор вилоятлар электр ҳамда алоқа тармоқларидан узилган.

Вьетнам Миллий гидрометеорологик маркази маълум қилишича, 5 ноябрга келиб шамол тезлиги соатига 166 километргача етиши мумкин. Янги бўрон Филиппин оролларидан ўтиб, Жанубий Хитой денгизига киргач кучайиши тахмин қилинмоқда.

VN Express ёзишича, UNESCO жаҳон мероси рўйхатидаги қадимий Хойан шаҳри ҳам сув остида қолган. Аҳоли шаҳар кўчаларида қайиқларда ҳаракатланмоқда.

“Bangkok Post” маълумотларига кўра, фақат жорий йилнинг ўзида Вьетнам 12 та йирик бўронни бошидан кечирган, 240 дан ортиқ киши ҳалок бўлган. Иқтисодиётга етган зарар 53,8 триллион донгдан ошган.

Муттахассислар мамлакатнинг узун қирғоқ чизиғи ва иқлим ўзгариши Вьетнамни циклонлар учун янада ҳимоясиз ҳолга келтираётганини таъкидламоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?