
АҚШ президенти Доналд Трамп Қозоғистоннинг “Иброҳим келишувлари”га қўшилганини маълум қилди. Бу ҳақда у Марказий Осиё давлатлари етакчилари билан Оқ уйдаги расмий тушлик пайтида эълон қилди.
Маълумки, “Иброҳим келишувлари” — ислом дини устувор бўлган мамлакатлар билан Исроил ўртасидаги муносабатларни йўлга қўйиш ва дипломатик алоқаларни нормаллаштиришга қаратилган ташаббус ҳисобланади.
Қозоғистон аллақачон Исроил билан тўлиқ дипломатик ва иқтисодий муносабатлар ўрнатган бўлса-да, бу қарор кўпроқ рамзий аҳамият касб этади.
Трампнинг таъкидлашича, учрашувда у Қозоғистон президенти Тўқаев ҳамда яна тўртта Марказий Осиё давлати раҳбарлари билан суҳбатлашган. Бу мулоқот АҚШнинг минтақага бўлган таъсирини кучайтириш ва Россия ҳамда Хитой таъсири ортиб бораётган бир пайтда ўз мавқеини мустаҳкамлаш ҳаракатлари доирасида амалга оширилгани қайд этилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.