Mellstroyга қидирувга берилди, сабаблар сир бўлиб қолмоқда

1 дақиқа ўқиш584
Mellstroyга қидирувга берилди, сабаблар сир бўлиб қолмоқда

Қозоғистонда таниқли интернет юзлари орасида шов-шувларга сабаб бўлган Mellstroy яна диққат марказида. Молиявий мониторинг агентлиги маълум қилишича, Беларусь фуқароси Андрей Буримга нисбатан расман қидирув эълон қилинган. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар давлат портали маълумотларига таяниб хабар тарқатди.

Маълумотга кўра, қидирув 15 ноябрь куни Остонада рўйхатга олинган. Тергов ишлари агентликнинг иқтисодий жиноятлар бўлими томонидан олиб борилмоқда. Аммо нима сабабдан Mellstroy қидирилаётгани ҳақида ҳозирча расмий маълумот берилмаган — бу эса воқеага янада қизиқиш уйғотмоқда.

Бурим атрофидаги муаммолар охирги йилларда тобора ошиб бормоқда. 2024 йил бошларида у Россияда ҳам қидирув рўйхатига тушган эди. Ота юрти Беларусда эса унга ҳарбий хизматдан қочиш бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Шунингдек, 2025 йил ноябрь ойи бошларида Беларус расмийлари Mellstroy’га тегишли барча каналлар, белгилар ва логотипларни экстремистик деб топди. Терговчиларнинг айтишича, блогер интернет орқали одамларни ноқонуний ҳаракатларни видеога олишга чақирган ва бу учун мукофот ҳам таклиф қилган. Уларга кўра, айнан шундай чақириқлар туфайли ўтган йил кузида мамлакатда безорилик ва тартиббузарлик ҳолатлари қайд этилган.

Mellstroy бир неча йиллардан буён оғзаки жанжаллар, шов-шувли видеолар ва оғир танқидларга мойил чиқишлари билан машҳур. Томошабинлардан донат олиш мақсадида у чидаб бўлмас даражада хатарли контентлар яратган пайтлари ҳам бўлган. 2020 йилдаги жонли эфирда модель Алена Ефремовадан узр сўрашга ва компенсация тўлашга мажбур бўлган воқеа унинг энг танилган можароларидан бири сифатида ҳануз ёдда.

Расмий органлар ҳозирча қидирувнинг аниқ сабабларини ошкор қилмаган бўлса-да, Mellstroy атрофидаги вазият яна қайноқ нуқтага айланди. Интернетда эса бу ҳолат юзасидан қизғин муҳокамалар давом этмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?