Нигерияда мактабга ҳужум: ўқитувчи ўлдирилди, 25 қиз ўғирлаб кетилди

1 дақиқа ўқиш266
Нигерияда мактабга ҳужум: ўқитувчи ўлдирилди, 25 қиз ўғирлаб кетилди

Нигериянинг Кебби штатидаги мактаб-интернатга қуролланган жиноятчилар ҳужум қилиб, бир ўқитувчини ўлдирди ва 25 нафар ўқувчи қизни ўғирлаб кетди. BBC ёзишича, воқеа 17 ноябрь куни тонгги соат тўртларда Мага қишлоғида содир бўлган.

Маълумотларга кўра, ҳужумчилар мотоциклларда мактаб ҳудудига бостириб кириб, аввал ўқитувчини, сўнгра қўриқчини отиб ўлдирган. Кейин қизлар жойлашган ётоқхонага кириб, 25 нафар ўқувчини куч билан олиб чиққан.

Штат полицияси вакили Нафию Абубакар Котаркосининг айтишича, жиноятчилар замонавий қуроллар билан қуролланган бўлган ва қўриқчилар билан тўқнашув ҳам содир бўлган. Ҳозирда махсус бўлинмалар томонидан қидирув ишлари олиб борилмоқда, аммо ҳужумга оид муҳим далиллар ҳали топилмаган.

Маълум ки, Нигериянинг шимолий ва шимоли-ғарбий ҳудудларида қуролли гуруҳлар одам ўғирлаш ва гаровга олиш билан шуғулланади. Бундай тўдалар қишлоқ ва мактабларга бостириб кириб, талончилик, гаровга олиш ва пул талаб қилиш каби жиноятларни мунтазам амалга оширади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?