Зеленский атрофидаги коррупция можароси Киевни оғир вазиятга солди

2 дақиқа ўқиш245
Зеленский атрофидаги коррупция можароси Киевни оғир вазиятга солди

Украинадаги янги коррупция инқирози Киев учун жиддий муаммоларни келтириб чиқаряпти. Айниқса, Европа Иттифоқида Виктор Орбан кескин позицияси яна намоён бўлиб, у Киевга ёрдамни вақтинча тўхтатишга чақирмоқда. Океан ортида эса ҳозирча Трамп жим турибди, аммо АҚШда Украинага ҳарбий ва молиявий ёрдамни танқид қилувчиларнинг овози яна бир бор кучайди. Зеленский ҳатто уруш бошланган даврда бунчалик зиддиятли ва мураккаб вазиятга тушмаганди.

Айни вақтда Зеленскийнинг президентликдан олдин коррупция ҳақида айтган танқидли чиқишлари интернетда қайта айлана бошлади ва бу, албатта, унинг атрофидаги вазиятни янада қаттиқлаштирди.

Свинарчук қилмишини эсга солган можаро

2019 йил президент сайловлари арафасида Украинада коррупция билан боғлиқ катта можаро келиб чиққанди. Унда Украина армияси учун олинган техникалардан пул ўмаришда айбланган шахс — Петро Порошенконинг яқин ҳамкори Олег Гладковский марказга чиққан. Шу пайтда Зеленский «Слуга народа» сериали орқали халқ орасида машҳурлик орттираётган, Порошенко эса иккинчи муддат учун курашга тайёрланаётганди.

Зеленский ўша можародан усталик билан фойдаланиб, Гладковскийни эски фамилияси — «Свинарчук» деб атаб, жамоатчилик танқидига рўбарў қилганди. Украин жамоати бу исмни тезда қабул қилиб, майдонларда чўчқа суръати туширилган плакатлар билан намойишлар ўтказган.

Зеленский ўшанда шундай деганди:
«Порошенко Свинарчук қилган ишни билмаган бўлиши мумкин, аммо барибир чиқиб, уни қўлга олишни талаб қилишга ҳақли эди. Мен унинг ўрнида бўлсам, сиёсатдан кетардим».

Бу гаплар ҳозир интернетда яна тарқалмоқда. Вақтида сиёсий рақибни танқид қилиш учун айтилган баёнотлар эндиликда Зеленскийнинг ўзига қарши исбот сифатида келтириляпти.

Миндич атрофидаги можаро: бу гал вазият янада оғир

Зеленскийнинг дўсти Миндич иштирок этган деган коррупцион схемалар ҳақидаги даъволар Украинада катта шов-шувга айланди. Бу можаро 2019 йилги «Свинарчук иши» билан солиштирганда жуда катта кўламда кўринади. Чунки ўшанда Украина фақат Донбассдаги чекланган фронтда уруш олиб борганди. Бугун эса мамлакат Россиянинг тўлиқ қуролли босқинига қарши курашяпти.

Коррупция шу пайтда бош кўтарса, унинг зарари бир неча баравар оғир бўлади — жамоатчилик бунга ҳам ҳақли, ҳам жуда қаттиқ реакция қиляпти.

Кинода Голобородко ғалаба қилган, ҳаётдачи?

Қизиғи шундаки, Зеленскийнинг ўзи шунақа вазиятни «Слуга народа» сериалида ижро этган. Унда оддий ўқитувчи Голобородко президентликка келиб, илдизи жуда чуқур кетган коррупция ботқоғидан қандай чиқишни билмай қолаётгандек кўрсатилганди.

Аммо ҳаётдаги вазият сериалдагидан бир неча марта оғир: Голобородкода мамлакатга Россия бостириб кирмаган, президентнинг вазифаси асосан ислоҳотлар билан чекланганди. Зеленский эса давлатининг тирик қолиши учун жанг қиляпти. Ва энди у коррупция можароси билан ҳам юзма-юз келди.

Зеленскийнинг шахсан манфаатдор бўлганига ишониш қийин. Лекин унинг хатоси — давлат бошқарувида дўстларга ва танишларга ҳаддан ортиқ суяниш. Бу эса кўплаб давлатларда бўлгани каби катта сиёсий зарба бериши мумкин.

Можародан чиқиш йўли борми?

Зеленский бу вазиятдан фақат бир йўл билан чиқиши мумкин: айбдорларни қатъий жазолаш, процессни очиқ қилиб, жамоатчилик ишончини қайтариш.

Уруш шароитида бу янада тезкор ва қатъий қилинадиган жараён. Чунки бу нафақат Зеленскийнинг обрўси, балки Украина давлатининг халқаро майдондаги нуфузи масаласидир.

Ҳозир энг катта савол шу: Зеленский бу ботқоқдан ўз нуфузини йўқотмасдан, давлат манфаатини сақлаган ҳолда чиқа оладими?

Бу саволнинг жавоби яқин ҳафталардаги ҳаракатларга боғлиқ бўлади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?