22:11 / 25.01.2017
6 993

Остонада АҚШ жангсиз таслим бўлди

Остонада АҚШ жангсиз таслим бўлди

Игорь Субботин “Остонада АҚШ жангсиз таслим бўлди” номли мақоласида таъкидлашича, Остонада Сурия масаласи бўйича бўлиб ўтган музокараларга АҚШ ўз делегациясини юборишдан бош тортди.

“Ислом давлати” гуруҳига қарши кураш олиб бораётган иттифоқнинг етакчиси ҳисобланган АҚШ ушбу тадбирда Қозоғистондаги ўзининг элчиси билан иштирок этди холос. Эслатиб ўтамиз, Эрон ушбу музокараларда АҚШ вакиллари иштирок этишига ўзининг қаршилигини билдирган эди.

Аналитикларнинг фикрича, Сурия борасида АҚШ янги президенти Д.Трамп олиб борадиган сиёсати ҳақида фикр юритишга ҳали эрта. CSIS катта маслаҳатчиси О.Оликернинг сўзларига кўра, “Сурия можаросидаги барча томонлар терроризмга қарши кураш олиб боришмоқда, аммо реалликда ҳеч ким ушбу ҳаракатларни амалга ошираётгани йўқ. Россия Б.Асад тузумини мустаҳкамлаш учун терроризмга қарши уруш эълон қилган бўлса, АҚШ Б.Асад тузумини қатағон тузум деб ҳисобламоқда. Гарчи жанговар ҳаракатлар давом этган тақдирда ҳам, мамлакатни барқарорлаштириш каби муаммолар мавжуд бўлади”.

Россиялик экспертларнинг фикрига кўра, Теҳрон ўзининг ҳаракатлари орқали минтақада кучини намойиш қилмоқчи. Биринчидан, Теҳрон минтақада АҚШнинг роли муҳим эмаслигини кўрсатиб бермоқчи. Иккинчидан, Сурия бўйича музокараларда Эрон мағлуб бўлишдан хавотирда. Амалда бўлиб ўтган музокаралар Россия ва Туркия томонидан амалга оширилган бўлиб, Эрон эса ҳеч ким билан музокара олиб боришни истамади ва ҳеч қандай сунна мухолифатини тан олмади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Остонада АҚШ жангсиз таслим бўлди