68 ёшли эркак металл детектордан ўтишда шимини ечди

Остонада 68 ёшли эркак маъмурий бинога кириш вақтида металл детектордан ўтаётиб, намойишкорона шимини ечгани учун 86 500 тенге жаримага тортилди.
Ҳодиса 24 август куни соат 09:28 атрофида Фуқароларни қабул қилиш марказида юз берган. Эркак металл детектор рамкасидан ўтиш пайтида шимини ечган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари унинг шахсини аниқлаб, ишни судга оширган.
Суд эркакнинг ҳаракатларини жамоат тартибини бузиш ва атрофдагиларга нисбатан ҳурматсизлик сифатида баҳолаб, уни майда безориликда айбдор деб топган. Эркак эса судда айбини тан олмаган ва буни ҳазил тариқасида қилганини билдирган.
Суд унинг ёшини ҳам инобатга олган. Қонунчиликка кўра, 63 ёшдан ошган шахсларга маъмурий қамоқ жазоси қўлланмайди. Шу сабабли эркакка 20 МРП, яъни 86 500 тенге миқдорида жарима тайинланган.
Суд қарори ҳозирча қонуний кучга кирмаган.































Изоҳлар 0
…