
Radical Storage компанияси сайёҳлар томонидан қолдирилган фикр ва рейтингларга асосланиб, дунёдаги энг тоза шаҳарлар рўйхатини эълон қилди. Тадқиқот натижаларига кўра, Полшанинг иккинчи йирик шаҳри — Краков энг тоза ва энг шинам шаҳар сифатида биринчи ўринни эгаллади.
Сайёҳларнинг 98,5 фоизи Краковни ниҳоятда покиза, қулай ва ёқимли шаҳар деб баҳолаган. Қизиқарли томони — Полшанинг яна бир шаҳри, Ваша (97,8 %) ҳам кучли бешликка кирди.
Дунёдаги энг тоза шаҳарлар (Топ-10)
- Краков, Полша — 98,5 %
- Шаржа, БАА — 98,0 %
- Сингапур — 97,9 %
- Варшава, Полша — 97,8 %
- Доҳа, Қатар — 97,4 %
- Ар-Риёд, Саудия Арабистони — 96,9 %
- Прага, Чехия — 96,4 %
- Маскат, Уммон — 96,4 %
- Дубай, БАА — 96,3 %
- Фукуока, Япония — 96,3 %
Бундан аввал Radical Storage энг ифлос сайёҳлик шаҳарлари рўйхатини ҳам эълон қилган эди. Унга кўра, Будапешт, Рим ва Лас-Вегас энг ифлос шаҳарлар сифатида антирейтинг бошида қайд этилган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.