date

Италия Трампнинг “Тинчлик кенгаши”га қўшилмайди

Италия Трампнинг “Тинчлик кенгаши”га қўшилмайди
Италия Иқтисодиёт вазири Жанкарло Гиоргетти АҚШ президенти Доналд Трамп ташаббуси билан ташкил этилган “Тинчлик кенгаши”га Италия қўшилиши муаммоли бўлиши мумкинлигини айтди. У бу фикрини Римда ўтказилган тадбирда билдирган.

Вазирнинг таъкидлашича, Трампнинг ташаббуси ҳақида чоп этилган хабарларни ўқигач, Италия иштирокида баъзи муаммолар мавжудлиги кўриниб турибди. Хусусан, бу гуруҳга қўшилиш мамлакат конституциясига зид бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.

Трампнинг режасига кўра, “Тинчлик кенгаши” Трамп бошчилигида ташкил этилади ва дастлаб Ғазо можаросини ҳал қилишга йўналтирилади. Аъзо давлатлардан доимий аъзо бўлиш учун 1 миллиард доллар миқдорида тўлов талаб қилиниши айтилган.

Ҳозирга қадар таклиф 60 га яқин давлатга юборилган, аммо кўпчилик мамлакатлар эҳтиёткор муносабатда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Италия Трампнинг “Тинчлик кенгаши”га қўшилмайди