Исломободдаги масжидга теракт: ИШИД масъулиятни олди

Ислом давлати (ИШИД) террорчилик ташкилоти Покистон пойтахти Исломобод шаҳрида жойлашган масжидда содир этилган ва 30 нафардан ортиқ инсон ҳаётига зомин бўлган қонли ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олганини маълум қилди.
Бу ҳақда ABC News нашри ИШИДга яқин бўлган Amaq News Agency манбасига таяниб хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳужумни амалга оширган шахс масжид ҳудудига етиб келиб, уни асосий дарвоза олдида тўхтатишга ҳаракат қилган қўриқчилар томон ўқ узган. Шундан сўнг у ўзига боғланган портловчи моддалар жойлаштирилган камарни портлатган.
Қайд этилишича, террористик ҳужум кеча рўй берган. Оқибатда ҳалок бўлганлардан ташқари, портлаш натижасида яна 169 нафар киши турли даражада жароҳат олган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг