Британиянинг Daily Mirror нашри РФ президенти Владимир Путиннинг оғир болалиги ҳақида "Кўча безориси: харобадан чиққан босқинчи қандай қилиб Россия президенти бўлди" номли мақоласини чоп этди, деб ёзади Kun.uz.
Нашр мухбири Энди Лайнс Петербургда бўлғуси сиёсатчи вояга етган уйни топишга муваффақ бўлди ва унинг узоқ таниши билан мулоқот қилди. Журналист Путиннинг "кўчаларда бандалар кезиб, шафқатсиз зиддиятлар оддий ҳол бўлган, болалар эса очликдан ўлаётган бир даврда" дунёга келганини таъкидлаган.
Путиннинг ёшлиги
"Бундай ночор шароитда яшаган одамнинг бир кун келиб дунёнинг энг бадавлат ва қудратли кишиларидан бирига айланишига ишониш қийин", - дейди Daily Mirror мухбири.
Британиялик мухбир Путиннинг исмини ошкор қилишни истамаган дўстини топди. У Daily Mirror'га оғир шароитларда кечган ҳаёт қандай қилиб бўлғуси президентнинг табиатини чархлагани тўғрисида сўзлаб берган.
"У шу кўчаларда яшашни ўрганган. Бу аёвсиз мактаб эди - унда фақат энг кучлиларгина омон қолиши мумкин эди. Бу унга ҳамма нарсанинг иложи борлигига ишониш имконини берди", - дейди Путиннинг дўсти.
Басков тор кўчаси, 12. Шу уйнинг тўртинчи қаватида Путин яшаган. Фото: Daily Mirror
Владимир Путиннинг Қора денгиздаги саройи
Нашрнинг аниқлашича, Путин яшаган коммунал квартирада каламушлар жуда кўп бўлган ва уларни ўлдириш ёш Володянинг зиммасига юклатилган.
"Мен Путиннинг "ҳеч қачон каламушни бурчакка тақама" деб айтганини кўп марта эшитганман, - дейди Путиннинг таниши.
Хориж журналисти Владимир Путин яшаган квартирага кирмоқчи бўлди, бироқ бунга рухсат беришмади.
"Президентнинг тўртинчи қаватдаги собиқ уйи ҳозирда бошқа оила томонидан банд қилинган. Биз эшикни мулойим тақиллатдик ва Путин ўсган хонани кўришга рухсат сўрадик. Бизга "йўқ" деган жавоб берилди, кейин эса қарғишга ўтилди ва биз кетдик", - дейди мухбир.
Президентнинг яна бир узоқ йиллик таниши мухбирга Путиннинг мактаб йиллари ҳақида сўзлаб берди.
"Бу жуда шафқатсиз жой эди, Путин ёшлик пайтида ёмон бола бўлган. У ёшлардан иборат бандага қўшилган ва бу осон бўлмаган. Бу жуда-жуда ёмон туман бўлган ва бу ерда жиноий гуруҳлар кўп бўлган", - дейди унинг мактабдоши.
Путин таҳсил олган 193-сонли мактаб. Фото: Daily Mirror
Нашр версиясига кўра, банда раҳбари қўлга олинганидан кейин Путинга ақл кириб, спорт билан шуғулланишни бошлаган - аввал бокс билан, кейин эса дзюдо ва самбо. 18 ёшида у Петербург чемпиони бўлган.
"Унинг отаси денгизчи бўлган ва урушгача сув ости қайиқларида хизмат қилган. Кейин эса у Давлат хавфсизлик қўмитасига (КГБ) ишга ўтган. Урушдан омон чиққан аскарлар орасида Путиннинг отаси ҳам бўлган.
У жиддий жароҳат олган ва Петербургга қайтганида заводда паст маош тўланадиган иш билан таъминлашган.
Унинг онаси бир неча жойда ишлаган, аёлнинг бажарадиган ишлари асосан хона тозалаш билан боғлиқ эди. Айтишларича, бу қийин давр бўлган, лекин онаси ўз ишини яхши кўрган", - дейди Путиннинг таниши.
Айтишларича, Путин «Сургутнефтегаз» нефть компаниясининг 37 фоизи ва «Газпром»нинг 4,5 фоизини назорат қилар экан Фото: Getty Images
Британия таблоидининг ёзишича, Путин бўлғуси касбини ўсмирлик чоғидаёқ танлаган: айнан ўшанда у жосус бўлишга қарор қилган. Президентнинг танишларидан бирининг айтишича, "ёш Володя" ҳар куни шаҳар паркида "КГБ белгиларини" текширган.
"Қўшнилардан бири паркдаги ўриндиққа сақич ёпиштириб, унинг устидан кулмоқчи бўлган. У буни худди КГБ учун махфий паролдек бажарган ва Путин бунга ишонган", - дейди унинг узоқ йиллик таниши.
Путин ота-онаси Мария ва Владимир Путин билан Германияга кетиш олдидан, 1985 йил
Daily Mirror'да таъкидланишича, бўлғуси президент Германиядаги КГБ резидентурасидаги фаолияти ва Берлин девори қулашидан сўнг ўз карьерасини тугаллаш ҳақида ўйлаган. Бу унинг 40 ёшида такси ҳайдовчиси бўлмоқчи бўлганлиги каби барчага маълум факт. Бироқ нашрга кўра, Путиннинг юқори мансабдаги амалдорлар билан танишуви унинг карьерасини кескин ўзгартириб юборган.
"Ўзининг каламушларча айёрлигидан фойдаланиб, ўн йилдан кейин бу инсон Россия президенти бўлди", - дея таъкидлайди нашр мухбири.
Владимир Путиннинг ўқувчилик йиллари (4-қатор, чапдан иккинчи), 1966 йил, Санкт-Петербург
«Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди