09:36 / 13.03.2017
7 053

Хитой денгиз-пиёда қўшинлари сонини тўрт баробарга оширади

Хитой денгиз-пиёда қўшинлари сонини тўрт баробарга оширади

Хитой денгиз-пиёда қўшинлари сонини ҳозирги 20 минг ҳарбий хизматчидан 100 минггача оширишни режалаштирмоқда. Бу муҳим денгиз коммуникациялари ва хориждаги манфаатларнинг ортиб бораётгани билан боғлиқ, деб ёзмоқда Кун.уз сайти.

Хабар қилинишича, контингентнинг бир қисми Жибути ва Покистон жануби-ғарбидаги Гвадарда жойлашади.

Манбаларнинг нашрга хабар беришича, ҳозирги қўшинларнинг икки бригадаси денгиз-пиёда қўшинлари таркибига киритилган ҳамда унинг сонини қарийб икки бараварга оширди.

"Хитой халқ-озодлик армиясининг денгиз-пиёда қўшинлари сони 100 мингга қадар оширилади ва олти бригададан иборат бўлади", - дея манбанинг сўзларидан иқтибос келтирган нашр. Унинг сўзларига кўра, ҳарбий-денгиз кучлари сони ҳам ошади – 15 фоизга (айни дамда ҲДК сони 235 минг кишини ташкил этади).

Ҳарбий эксперт Ли Цзенинг маълум қилишича, денгиз-пиёда қўшинлари одатда Хитойнинг денгизга яқин ҳудудларида бўлган, шунинг учун у нисбатан камсонли бўлган.

"Тайвань билан эҳтимолий можародан ташқари, Хитой халқ-озодлик армиясининг денгиздаги миссияси хорижда ҳам бўлиши мумкин, бу Хитойнинг Корея ярим оролидаги хавфсизлик манфаатларини ҳимоя қилишга йўналтирилган бўлади", - дея тахмин қилди эксперт.

2016 йилнинг февралида Хитой Жибутида ҳарбий база қурилиши ҳақида маълум қилди. Ҳозирча у ерда жойлашадиган ҳарбий хизматчилар сонига ойдинлик киритилмади, бироқ матбуотда пайдо бўлган маълумотларга қараганда, базада тахминан 10 минг киши жойлашади.

Гвадар порти эса Форс кўрфазидан нефтни ташишда асосий йўлак саналади ҳамда у Хитойнинг маблағлари эвазига қурилган. Хабар қилинишича, портда Хитой армияси объектлари бўлмайди, бироқ ҳарбий кемалари жойлаштирилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитой денгиз-пиёда қўшинлари сонини тўрт баробарга оширади