Хавфсизлик сабабли Пугачева Кипрдан кўчиб кетмоқда

1 дақиқа ўқиш3.1K
Хавфсизлик сабабли Пугачева Кипрдан кўчиб кетмоқда

Машҳур хонанда Алла Пугачева Кипрдаги ўзига тегишли бўлган ҳашаматли қасрни сотиб, бошқа хавфсизроқ ҳудудга кўчиб ўтишни режалаштирмоқда. Бу қарорга Яқин Шарқдаги нотинч вазият ва хонанданинг уйи жойлашган ҳудуднинг Британия ҳарбий базаларига яқинлиги сабаб бўлган. Маълумки, мазкур базалар Эрон дронлари ҳужумига учраш хавфи остида қолмоқда. Бу ҳақда риелтор Марк Гершкович ўз кузатувлари билан ўртоқлашди.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, Лимасол шаҳрининг энг нуфузли қисмида жойлашган бу кўчмас мулкни 4 миллион евродан 6 миллион еврогача бўлган нархда сотиш имконияти мавжуд. Қизиғи шундаки, минтақадаги сиёсий кескинлик Кипрдаги уй жой нархларига салбий таъсир кўрсатмаган. Аксинча, қўшни давлатлардан келаётган бадавлат инсонлар оқими туфайли кўчмас мулк қиймати янада ошиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Алла Пугачева ва унинг турмуш ўртоғи Максим Галкин 2019 йилда Кипрда уч қаватли, умумий майдони 600 квадрат метрга тенг бўлган қаср қурилишини бошлаган эди. Ўша вақтда лойиҳанинг қиймати 2,5 миллион евродан ошган. Денгиз бўйида жойлашган ушбу уй ўзининг панорамали деразалари ва шинам террасалари билан ажралиб туради. Ҳозирги кунда хонанда оиласи билан бирга хавфсизроқ манзил излашга мажбур бўлмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?