date

Арманистон бош вазири метрода уни айблаган аёл билан баҳсга киришди

Арманистон бош вазири метрода уни айблаган аёл билан баҳсга киришди

Арманистон бош вазири Никол Пашинян Ереван метросида унга Тоғли Қорабоғни Озарбойжонга беришда айблаган нотаниш аёл билан баҳсга киришди. Гувоҳларнинг айтишича, суҳбат аёл Пашинянни ҳудудни йўқотишда айблаши билан бошланди.

Бош вазир бунга жавобан, Арманистон ҳукумати одамларнинг Тоғли Қорабоғда қолиши учун миллиардлаб маблағ сарфлаганини билдирди. “Ҳудудда яшашингиз учун қўлимиздан келган барча ишни қилдик. 2023 йилда сиз мени чегара ёпиш билан айбладингиз, энди эса бу ерга келиб, ъортга қайтишни хоҳлаймизъ деяпсизлар”, — дея жавоб берди Пашинян.

Бир оз вақт ўтиб, Пашинян аёлдан узр сўради ва видеони эълон қилди. У Қорабоғ мавзусида гапирганда ҳиссиётларини жиловлай олмаганини тан олди. “Қорабоғлик аёл ва унинг фарзандидан узр сўрайман ва уларни учрашувга таклиф қиламан”, — деб ёзди у ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Арманистон бош вазири метрода уни айблаган аёл билан баҳсга киришди