
АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция 2014 йил августидан 2017 йил февралига қадар Сурия ва Ироқда берилган авиазарбалар натижасида тинч аҳолидан жами 396 киши ҳалок бўлган бўлиши мумкинлигини маълум қилди. Бу ҳақда «Газета.ru»га таяниб «Дарё» хабар бермоқда.
«Ҳозирга қадар, 2014 йил августидан 2017 йил февралигача бўлган маълумотларга кўра, иттифоқ жами 18,6 минг авизарбани амалга оширган. Бу давр мобайнида тинч аҳолининг 396 нафар вакили ҳалок бўлган бўлиши мумкин», — дейилади коалиция ахборотида.
Шунингдек, коалиция Мосулга ҳужум вақтида амалга оширилган авизарбалар натижасида тинч аҳоли ҳалок бўлгани ҳақидаги 15 та ишончли хабарга эга эканлигини тасдиқлади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар