Трамп Эронга кескин таҳдид қилди: улар ўн йил давомида электрсиз қолади

1 дақиқа ўқиш746
Трамп Эронга кескин таҳдид қилди: улар ўн йил давомида электрсиз қолади
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • АҚШ президенти Доналд Трамп Эроннинг энергетика инфратузилмасига зарба бериш орқали мамлакатни ўн йил давомида электрсиз қолдириш билан таҳдид қилди.
  • Америка раҳбари ушбу ҳужум Эрон учун катта иқтисодий ва техник йўқотишларга олиб келишини ҳамда кўприклар каби стратегик обектлар нишонга олиниши мумкинлигини таъкидлади.

АҚШ президенти Доналд Трамп Эронга нисбатан жуда кескин баёнот бериб, мамлакатнинг электр инфратузилмасига зарба бериш орқали уни узоқ муддат электрсиз қолдириш мумкинлигини айтди. Бу ҳақда у Fox News телеканалига берган интервюсида гапирди.

Трампнинг таъкидлашича, бундай эҳтимолий ҳужум натижасида Эроннинг энергетика тизими жиддий зарар кўради ва мамлакат узоқ йиллар давомида электр таъминотисиз қолиши мумкин.

“Биз уларга зарба беришимиз мумкин. Шундай қиламизки, улар ўн йил давомида электрсиз қолади”, — деди у.

Америка раҳбари шунингдек, агар бундай сценарий амалга оширилса, Эрон ўз энергетика инфратузилмасини қайтадан тўлиқ қуришга мажбур бўлишини қайд этди. Унинг сўзларига кўра, бу жараён мамлакат учун катта иқтисодий ва техник йўқотишларга олиб келади.

Трамп, шу билан бирга, АҚШ Эрон ҳудудидаги стратегик объектлар, жумладан кўприклар ҳам нишонга олиниши мумкинлигини яширмади.

Шу орада 11–12 апрел кунлари Исломободда АҚШ ва Эрон делегациялари ўртасида музокаралар бўлиб ўтгани маълум қилинди. АҚШ томонидан вице-президент Жей Ди Вэнс, махсус вакил Стив Уиткофф ҳамда Трампнинг куёви Жаред Кушнер иштирок этган. Эрон делегациясига эса парламент раиси Муҳаммад Боқир Ғолибоф ва ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи раҳбарлик қилган.

Музокаралардан сўнг Жей Ди Вэнс Эрон АҚШ қўйган шартларни қабул қилмагани ва ядро қуроли яратишдан воз кечишга тайёр эмаслигини билдирганини айтди. Эрон ТИВ эса айрим масалалар бўйича келишмовчиликлар сақланиб қолаётганини тан олган бўлса-да, мулоқотни давом эттиришга умид билдирди.

Ҳозирча вазият кескинлигича қолмоқда ва томонлар ўртасидаги сиёсий зиддият янада кучайиши мумкинлиги айтилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?