Трамп Суриядаги кимёвий ҳужумни «инсониятга қарши энг даҳшатли ҳақорат» деб атади

Трамп Суриядаги кимёвий ҳужумни «инсониятга қарши энг даҳшатли ҳақорат» деб атади
АҚШ президенти Дональд Трамп Суриянинг Идлиб вилоятида тинч аҳолига нисбатан амалга оширилган кимёвий ҳужум «даҳшатли» ва уни «сўз билан ифодалаб бўлмайди». Бу ҳақда Reutersга асосланиб "Дарё.уз" хабар бермоқда.
Трамп Суриядаги кимёвий ҳужумни «инсониятга қарши энг даҳшатли ҳақорат» деб атади
Трампнинг таъкидлашича, кимёвий ҳужум «инсониятга учун энг даҳшатли ҳақоратдир».

Сурияга нисбатан сиёсатингизни ўзгартирасизми, қабилида берилган саволга, Трамп: «Ҳали кўрасиз», — дея жавоб қайтарди.

Аввалроқ АҚШ президенти маъмуриятининг юқори мартабали вакили тинч аҳоли Сурия авиацияси террорчиларнинг кимёвий қурол ишлаб чиқариладиган омборига берган зарбаси натижасида ҳалок бўлгани ҳақида Москва тақдим этган маълумотларга ишониб бўлмаслигини таъкидлаган эди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар