date
views 5 505

Туркия: Суриянинг Идлибида зарин кимёвий моддаси қўллангани тасдиқланди

Туркия: Суриянинг Идлибида зарин кимёвий моддаси қўллангани тасдиқланди
Туркия соғлиқни сақлаш вазири Ражаб Акдағнинг айтишича, Суриянинг Идлиб вилоятида заҳарловчи зарин гази қўллангани тасдиқланди, деб ёзади "Кун.уз" нашри.

Акдағнинг айтишича, Идлибдаги кимёвий ҳужум қурбонларидан олинган пешоб ва қон таҳлилларида зарин газининг метаболити – метилфосфон кислота фторангидридининг изпропил эфири аниқланган.

Сурия қўшинлари Хан Шайхун шаҳрига уюштирган деб келинаётган ушбу ҳужум оқибатида 100 дан кўпроқ одам ҳалок бўлган, 500 дан ортиқ одам жароҳат олган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркия: Суриянинг Идлибида зарин кимёвий моддаси қўллангани тасдиқланди