Балиқ овига чиққан эркак тасодифан махсус белгиланган балиқни тутиб 1 миллион доллар ютиб олди!

Балиқ овига чиққан эркак тасодифан махсус белгиланган балиқни тутиб 1 миллион доллар ютиб олди!

Австралиянинг Дарвин шаҳрида яшовчи 26 ёшли Мите Морис махсус белгиланган балиқни тутиб 1 миллион долларлик совринни қўлга киритди. Балиқ овлашни ёқтирадиган эркак оддий машғулот вақтида кутилмаган омадга дуч келди. У акаси билан суҳбатлашиб ўтирган пайтда махсус белги қўйилган балиқни тутиб, 1 миллион долларлик мукофот соҳибига айланди.

Маълум қилинишича, эркак узунлиги тахминан 80 сантиметр бўлган баррамунди туридаги балиқни овлаган. Унинг бошқа балиқлардан фарқи танасидаги қизил рангли махсус белгиси эди. Айнан шу белги балиқнинг йирик пул мукофоти билан боғлиқ мусобақага тегишли эканини кўрсатган.

Гап «Миллион Доллар Фиш» деб номланган танлов ҳақида бормоқда. Мусобақа ташкилотчилари олдиндан белгиланган балиқларни сув ҳавзаларига қўйиб юборади. Улардан бирини тутган балиқчи эса танлов шартларига мувофиқ 1 миллион доллар ютиб олиш имкониятига эга бўлади.

Эркакнинг одатий балиқ овлаш жараёни шу тариқа кутилмаган воқеага айланган. У шунчаки балиқ тутиш ниятида бўлган бўлса-да, омад унга катта пул мукофотини олиб келган.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар