Эбола вируси бўйича шошилинч вазият: тарқалиш тез, чоралар кучайтирилмоқда

Эбола вируси бўйича шошилинч вазият: тарқалиш тез, чоралар кучайтирилмоқда

Марказий Африкада Эбола вирусининг тарқалиши хавотирли тус олмоқда. Хабарларга кўра, касаллик рекорд даражада тез ёйилаётган бўлиб, тиббиёт ходимлари беморлар билан мулоқотда бўлган шахсларни кузатишга улгурмаяпти. Мутахассислар бу ҳолатни вирусли касалликлар учун энг хавфли сценарийлардан бири сифатида баҳоламоқда.

Маълум қилинишича, вазиятнинг жиддийлашуви ортидан қатор давлатлар хавф юқори бўлган ҳудудлардан келувчиларга нисбатан чегара назоратини кучайтирмоқда. Айрим мамлакатлар эса хавф зонаси билан боғлиқ қўшимча чеклов чораларини жорий этган.

Эбола вируси дунёдаги энг хавфли инфекциялардан бири ҳисобланади. Мутахассислар маълумотларига кўра, айрим ҳолатларда касалликдан ўлим кўрсаткичи 90 фоизгача етиши мумкин. Шунингдек, вирус оғир асоратлар ва кучли жисмоний азобларни келтириб чиқариши билан ҳам хавфли саналади.

Соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари аҳолини расмий манбалар орқали тарқатилаётган маълумотларни кузатиб боришга чақирмоқда. Айни пайтда вирус тарқалишининг олдини олиш ва уни назорат остига олиш бўйича ишлар давом этмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Aziza Shukhratova
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар