33 йил отбоқарлик билан шуғулланиб, 100 та от ўғирлигида айбланган отахон судда оқланиб йиғлаб юборди

1 дақиқа ўқиш7.1K
33 йил отбоқарлик билан шуғулланиб, 100 та от ўғирлигида айбланган отахон судда оқланиб йиғлаб юборди

Ақтўбе вилоятида 100 та отни ўғирлаганликда айбланган 60 ёшли Раҳат Сарсенов апелляция суди қарори билан озод қилинди. Суд аввалги етти йиллик қамоқ жазоси ва 30 миллион тенге зарарни ундириш ҳақидаги ҳукмни бекор қилди.

Сарсеновга қарши иш хўжалик эгасининг мурожаатидан кейин қўзғатилган. Биринчи суд уни юзта от йўқолишига масъул деб топган эди. Аммо иш қайта кўриб чиқилганда, аслида хўжаликдан фақат битта от йўқолгани маълум бўлди.

Раҳат Сарсенов 1994 йилдан буён шу хўжаликда отбоқар бўлиб ишлаб келган. Унинг яқинлари билдиришича, эркак инсультдан кейин оғир аҳволга тушган, қўл-оёғи ҳаракатланмайди ва гапиришда қийналади.

Опаси Олтинай Сарсенованинг сўзларига кўра, укаси касаллиги ва қўрқуви сабаб айрим ҳужжатларга нималар ёзилганини англамай туриб имзо қўйган. Оила ўз уйи гаровга қўйилганини ҳам кейинроқ билган.

Суд мажлисида Сарсенов ҳиссиётларини яшира олмади. Унинг турмуш ўртоғи эса эрининг ноҳақ айбланганини таъкидлади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?