Хитойда янги AES реактори миллий тармоққа уланди

Хитойнинг Хайнан оролидаги «Чанцзян» AESининг учинчи енергетика блоки мамлакат миллий енерготизимига илк бор уланди ва електр енергияси ишлаб чиқаришни бошлади. Ушбу иншоот Хитойда ишлаб чиқилган учинчи авлод «Хуалун-1» технологиясига асосланган бўлиб, минтақада фойдаланишга топширилган биринчи шундай реактор ҳисобланади.
Хитой ўзининг атом энергетикасини ривожлантириш йўлида муҳим қадам ташлаб, Хайнан оролида жойлашган «Чантсзян» AESининг учинчи энергетика блокини илк бор миллий энерготизимга улади. Марказий телевидение хабар қилишича, бу мамлакатнинг ушбу минтақасида фойдаланишга топширилган «Хуалун-1» (Ҳуалонг Оне) туридаги илк реактор ҳисобланади. Тармоққа уланиш қурилманинг илк бор электр энергияси ишлаб чиқаришни бошлаганини англатади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Ҳозирда янги энергетика блокини саноат миқёсида тўлақонли ишга туширишдан олдин сўнгги босқичдаги синов ишлари кутиб турибди. Мутахассислар босқичма-босқич реактор қувватини ошириб, барча тизимларнинг барқарорлигини комплекс тарзда синовдан ўтказадилар. Ушбу лойиҳа келгусида мамлакат энергия хавфсизлигини таъминлаш ва экологик юкламани камайтиришда муҳим ўрин тутиши кутилмоқда.
Замонавий хавфсизлик технологиялари
Лойиҳанинг асосий ўзига хос жиҳати шундаки, у тўлиқ мамлакат ичида ишлаб чиқилган учинчи авлод «Хуалун-1» технологияси асосида бунёд этилган. Реактор жиддий авария ҳолатларида ҳам барқарор ишлай оладиган фаол ва пассив хавфсизлик тизимларининг замонавий мажмуаси билан жиҳозланган. Бу эса станциянинг ишончлилигини мутлақо янги босқичга олиб чиқади.Хусусан, лойиҳанинг энг муҳим элементларидан бири бу реактор биносининг гумбази остида жойлашган пассив фавқулодда совутиш резервуари бўлиб, унда тахминан 2400 тонна сув сақланади. Ҳар қандай кутилмаган вазиятда ташқи электр таъминоти, насослар ва ходимлар аралашувисиз, сув тортишиш кучи таъсирида автоматик равишда реакторга йўналтирилади. Ишлаб чиқувчилар маълумотига кўра, мазкур захира реакторни 72 соат давомида узлуксиз совутиш учун етарли ҳисобланади.
Экологик самарадорлик ва кўрсаткичлар
Реакторнинг ташқи таъсирлардан ҳимояланиши ва радиоактив моддаларнинг ташқарига чиқиб кетишининг олдини олиш мақсадида қўшма герметик қобиқ ўрнатилган. Ички қисм темир-бетондан қалинлиги 1,3 метр атрофида ясалиб, пўлат қоплама билан мустаҳкамланган, ташқи қобиқ эса қалинлиги 1,8 метргача бўлган юқори мустаҳкам бетондан тайёрланган.«Чантсзян» AESининг иккинчи навбати ҳар бири 1,2 ГВ қувватга эга иккита энергетика блокини ўз ичига олади. Қурилиш ишлари тўла якунлангач, улар йилига 18 миллиард кВ·соат электр энергияси ишлаб чиқариш қувватига эга бўлади. Хитой томонининг баҳолашича, бу ҳар йили қарийб 6,3 миллион тонна шартли ёқилғини тежаш ва углерод чиқиндиларини 11,6 миллион тоннага қисқартириш имконини беради.






























Изоҳлар 0
…