
АҚШ Ҳарбий кучлари қўмондонлиги Афғонистоннинг энг йирик Ҳилманд провинциясига 300 га яқин денгиз пиёда аскарини йўллади. Бу ҳақида "Анадолу"да хабар берилганлигини Кун нашри маълум қилди.
Америка ҳарбийлари Ҳилманд провинциясида Афғонистон хавфсизлик кучларининг ҳарбий тайёргарлиги ва уларга керакли маслаҳатларни бериш билан шуғулланади.
Таъкидлаш жоизки, бу - 2014 йилда НАТО минтақадаги миссиясини тугаллаганидан сўнг Америка денгиз пиёда аскарларининг афғон провинциясига биринчи марта қайтиши. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар