Ҳиндистондаги шок ҳолат: эркак 5 йилдан бери тик ҳолда яшамоқда (Видео)

Ҳиндистонлик Даулат Гири Жи Маҳараж қалбан покланиш ва Шива маъбудига яқинлашиш мақсадида беш йилдан буён бир дақиқа ҳам ўтирмасдан ҳаёт кечирмоқда. Бу ҳақда Taaza TV хабар берди.
У қадимий “кхада тапасья” руҳий амалиётига амал қилмоқда. Қасамга кўра, у кетма-кет 12 йил давомида тик турган ҳолда яшаши керак. Ҳиндуилик анъаналарига кўра, бундай оғир таркидунёчилик инсонга руҳий куч бағишлайди ва маъбудга яқинлашишга ёрдам беради.
Маҳараж ушбу амалиётни бошлаганидан буён ҳеч қачон ўтирмаган ва оёқларини узатмаган. Ҳатто уйқуни ҳам тик турган ҳолда амалга оширади. Бунинг учун унга махсус тиргак қурилмаси мувозанатни сақлашга ёрдам беради.
Бироқ узоқ йиллик жисмоний босим унинг саломатлигига жиддий таъсир кўрсатган. Оёқлари қаттиқ шишиб, қорайиб кетган, қон айланиши эса сезиларли даражада ёмонлашган.
Шунга қарамай, у ўз қасамига содиқ қолмоқда. Маҳаллий ибодатхона қошидаги кўнгиллилар унинг аҳволини мунтазам кузатиб, оёқларига шифобахш малҳамлар суртиш ва зарур парвариш ишларини амалга ошириб келмоқда.
Маълум қилинишича, ушбу руҳий амалиёт тўлиқ якунланиши учун Даулат Гири Жи Маҳараж яна етти йил давомида тик туриши керак бўлади.





























Изоҳлар 0
…