10-қават деразасидан ташқарига чиқиб олган 5 ёшли бола қутқарилди

Қозоғистоннинг Оқтов шаҳрида 10-қаватдаги деразадан ташқарига чиқиб олган 5 ёшли бола полиция ходимлари томонидан қутқарилди. Маълум бўлишича, воқеа вақтида боланинг онаси ухлаб ётган ва ўғлининг қандай қилиб деразадан чиқиб кетганини сезмаган. Яхшиямки, ушбу хавфли ҳолат оқибатида бола ҳеч қандай жароҳат олмаган. Ҳодисадан сўнг полиция ота-оналарни фарзандларини дераза ва балконлар яқинида назорациз қолдирмасликка чақирди.
Қозоғистоннинг Оқтов шаҳрида 5 ёшли бола кўп қаватли уйнинг 10-қаватидаги деразадан ташқарига чиқиб кетиб, хавфли вазиятга тушиб қолди.
Гувоҳлар очиқ деразада оёқларини осилтириб ўтирган болани кўриб, дарҳол ҳуқуқ-тартибот органларига хабар берган. Воқеа жойига етиб келган полиция ходимлари боланинг деразанинг ташқи ромида турганини аниқлаган.
Ходимлар зудлик билан хонадонга кириб, болани эҳтиёткорлик билан хавфсиз жойга олиб туширишган. Яхшиямки, воқеа оқибатида бола ҳеч қандай жароҳат олмаган.
Маълум бўлишича, воқеа вақтида боланинг онаси ухлаб ётган. Аёл ўғли билан бирга дам олаётганини, бироқ бола уйғониб, қандай қилиб деразадан ташқарига чиқиб кетганини сезмай қолганини билдирган.
Ҳодисадан сўнг Қозоғистон полицияси ота-оналарни фарзандларини дераза ва балконлар яқинида назоратсиз қолдирмасликка чақирди. Шунингдек, деразаларга махсус ҳимоя қулфларини ўрнатиш ва болалар деразага чиқиб олиши мумкин бўлган мебелларни у ердан узоқроққа қўйиш тавсия этилди.






























Изоҳлар 0
…