Касбида бемор ҳамширага шаҳвоний шилқимлик қилгани учун қамалди

Касбида бемор ҳамширага шаҳвоний шилқимлик қилгани учун қамалди

Шу йилнинг 24 июн куни Қашқадарё вилояти Касби туманидаги “Майманоқ” маҳалласида жойлашган поликлиникада бемор томонидан ҳамширага нисбатан номақбул хатти-ҳаракат содир этилган.

Маълум қилинишича, 24 ёшли йигит муолажа қилиш учун хонасига кирган ҳамширага бирга овқатланишни таклиф қилган. Ҳамшира бу таклифни рад этганидан сўнг, у аёлнинг қўлидан ушлаб тортган ва бўйнидан ўпиб, унинг розилигисиз шаҳвоний мазмундаги ҳаракатларни амалга оширган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли тартибда иш кўрилиб, воқеа судгача етиб борган. Суд жараёнида йигитнинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиб, унга маъмурий жазо қўлланилди.

Суд қарори билан йигит 5 суткага маъмурий қамоққа олинган.

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар