Родри Каталония сари: Барселона кутилмаган трансферга яқинлашмоқда

1 дақиқа ўқиш112
Родри Каталония сари: Барселона кутилмаган трансферга яқинлашмоқда
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Mundo Deportivo хабарига кўра, Манчестер Сити яримҳимоячиси Родри фаолиятини Барселонада давом эттириши мумкин.
  • Родри Барселона раҳбариятига Манчестер Сити билан музокараларни бошлаш учун расман розилик берган.
  • Каталонияликлар унинг Ханси Флик лойиҳасига мос келиши ва жароҳат олган Френки де Йонгнинг ўрнини тўлдириши мумкинлигини ҳисобга олмоқда.

Mundo Deportivo нашрининг хабар беришича, Манчестер Сити яримҳимоячиси Родри фаолиятини кутилмаганда Барселонада давом эттириши мумкин. Аввалроқ футболчи Реал Мадрид қизиқишлари доирасида бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган эди, бироқ каталонияликлар лойиҳаси испаниялик юлдузни ўзига жалб қилишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Ҳозирда Родри Барселона раҳбариятига Манчестер Сити билан музокараларни бошлаш учун расман розилик берган. Клуб бошқаруви бу борадаги энг асосий тўсиқ — футболчининг асл ниятларини аниқлаб олиш босқичидан муваффақиятли ўтганига ишонмоқда.

Ханси Флик лойиҳасига мукаммал мос келувчи футболчи

Гарчи ёзги трансфер ойнасида ҳужум чизиғини кучайтириш Барселона учун устувор вазифа бўлиб қолаётган бўлса-да, дунёнинг энг яхши яримҳимоячиларидан бирини қўлга киритиш имконияти раҳбариятни бу рекани жиддий кўриб чиқишга мажбур қилди. Ўзининг маҳорати, улкан тажрибаси ва сардорлик фазилатлари билан Родри бош мураббий Ханси Фликнинг ўйин фалсафасига жуда мос тушади.

Мутахассисларнинг фикрича, каталонияликлар ушбу трансферни амалга оширишга интилаётганининг яна бир сабаби жароҳат олган нидерландиялик яримҳимоячи Френки де Йонгнинг ўрнини муносиб ёпиш истагидир. Родрининг келиши жамоанинг марказдаги имкониятларини янада кенгайтиради.

Марказий чизиқдаги улкан рақобат

Агар ушбу трансфер амалга ошса, Барселона марказий чизиғида ҳақиқий юлдузлар армияси йиғилади. Ҳозирнинг ўзида жамоада Гави, Педри, Дани Олмо, Френки де Йонг, Фермин Лопес, Марк Касадо ва Марк Бернал каби иқтидорли футболчилар тўп сурмоқда ва уларнинг сафига Родрининг қўшилиши таркиб чуқурлигини янада оширади.

Шунга қарамай, мутахассислар орасида бу битим клубнинг умумий молиявий ва стратегик режасига қанчалик тўғри келиши ҳақида саволлар ҳам йўқ эмас. Манчестер Сити етакчисини ўз сафига қўшиб олиш Каталония клубидан улкан маблағ ва жиддий саъй-ҳаракатларни талаб қилиши аниқ.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?