Тоттенхем етакчиси Миккй ван де Вен клубда қолади

Миккй ван де Вен Тоттенхем билан беш йиллик янги шартнома имзолашга яқин турибди. Нидерландия терма жамоаси аъзоси клубдаги келажаги борасидаги қарорини ўзгартиришига 31-март куни Игор Тудор ўрнига тайинланган Роберто де Зерби ва жамоада юз берган ижобий ўзгаришлар таъсир кўрсатган. 2023-йилда Волфсбургдан Тоттенхемга ўтган ҳимоячининг дастлабки келишуви 2029-йилгача мўлжалланган эди.
Лондоннинг Тоттенхем клуби ўзининг асосий ҳимоячиларидан бири Миккй ван де Вен билан узоқ муддатли янги шартнома имзолашга яқин турибди. BBC Sport хабарига кўра, Нидерландия терма жамоаси аъзоси клубдаги келажаги борасида ўз қарорини ўзгартирган ва тез орада беш йиллик янги битимни расмийлаштириши кутилмоқда. Ушбу хабар шимолий лондонликлар учун жиддий қадам бўлиб, жамоанинг келгуси режалари барқарорлигини таъминлайди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Эслатиб ўтамиз, истеъдодли марказий ҳимоячи 2023-йилда Германиянинг Вольфцбург клубидан Тоттенхем сафига келиб қўшилган эди. Ошкора қилинган дастлабки келишув 2029-йилгача мўлжалланган бўлишига қарамай, сўнгги ойлардаги воқеалар футболчининг келажаги борасида турли саволларни туғдирганди. Англия Премер-лигасига келиб қўшилган илк кунлариданоқ ўзининг ишончли ўйинлари билан ажралиб турган футболчи жамоанинг 2024–25-йилги мавсумдаги Европа лигасидаги муваффақиятида ҳал қилувчи рол ўйнаган эди.
Роберто де Зерби омили ва клубдаги ўзгаришлар
Жорий йил бошида Тоттенхем қийин даврни бошдан кечираётган ва жамоа Премер-лигада қолиш учун курашаётган бир пайтда, Миккй ван де Вен ўз келажагини жиддий ўйлаб кўрган эди. Клубда атиги тўққиз ой ичида уч нафар бош мураббий алмашгани ва натижалар кескин ёмонлашгани футболчида шубҳа уйғотганди. Бироқ, 31-март куни Игор Тудор ўрнига келган собиқ Брайтон устози Роберто де Зербининг тайинланиши вазиятни тубдан ўзгартириб юборди.Италиялик мутахассиснинг келиши ва у жорий этган ўйин услуби ҳимоячининг фикрини ўзгартиришида асосий омил бўлди. Ван де Вен клуб инфратузилмасидаги ижобий ўзгаришларни ва янги амбицияларни юқори баҳолади. У ёз бошида BBC Sport нашрига берган интервюсида жамоада янги руҳ пайдо бўлганини алоҳида таъкидлаб ўтганди.
Қийин мавсум ортда қолди
Тоттенхем ўтган мавсумда ўз тарихидаги мураккаб босқичларни бошидан кечириб, қуйи лигага тушиб кетиш хавфи билан охирги турга қадар курашган ва турнир жадвалида 17-ўринни эгаллаган эди. Ван де Вен ўтган мавсумдаги натижалар қониқарсиз ва қабул қилиб бўлмас даражада бўлганини яширмаган.Шунга қарамай, клуб раҳбарияти томонидан қўйилган янги қадамлар ва таркибдаги барқарорлик футболчига ижобий таъсир кўрсатди. У барча қийинчиликларни ортда қолдириб, янги мавсумга янги мақсадлар билан киришиш муҳимлигини таъкидлади. Ҳимоячининг янги шартномага имзо чекиши Тоттенхем учун нафақат спорт, балки имиж жиҳатидан ҳам муҳим ғалаба ҳисобланади.






























Изоҳлар 0
…