Кибержиноятчилар АҚШ молиявий компанияларига қўнғироқ қилиб ҳужум қилмоқда

Номаълум хакерлар гуруҳи АҚШдаги йирик молиявий ва инвестиция компанияларига қўнғироқ қилиб, махфий маълумотларни ўғирлаш ва товламачилик билан пул ундиришга уринмоқда. Google маълумотларига кўра, Falcon, Ҳелих, Пинк ва Редакт номлари билан танилган гуруҳлар ходимларга ўзларини ҳамкасб ёки IT-ёрдам хизмати вакили сифатида таништириб, логин, парол ва кўп факторли аутентификация кодларини сохта сайтларга киритишга ундайди.
Сунъий интеллект ва автоматлаштирилган киберҳужумлар даврида ҳам фирибгарларнинг энг содда ва синовдан ўтган усуллари юқори натижалар беришда давом этмоқда. ixbt.com маълумотига кўра, номаълум хакерлар гуруҳи АҚШдаги йирик молия ҳамда инвестиция компанияларига қарши махсус киберҳужумларни амалга оширмоқда. Мазкур гуруҳларнингасосий мақсади махфий маълумотларни ўғирлаш ва уларни интернетда эълон қилиш билан қўрқитиб, жабрланувчилардан товламачилик йўли билан пул ундиришдан иборат. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.
Google хавфсизлик тадқиқотчилари эълон қилган махсус ҳисоботда ҳужумга учраган қурбонларнинг номлари очиқланмаган. Бироқ Reuters агентлиги тарқатган маълумотларга кўра, мазкур рўйхатдан Аполло Глобал Манагемент, Баин Капитал, Blackstone, Бридгеватер Ассосиатес, CME Group, ККР, Моодйъс ва ТПГ каби етакчи хусусий капитал фирмалари ўрин олган. Мутахассислар бу каби ҳолатлар йирик молиявий ташкилотлар хавфсизлигида жиддий бўшлиқлар борлигини кўрсатишини таъкидламоқда.
Вишинг усули ва унинг хавфи
Google томонидан Falcon, Ҳелих, Пинк ва Редакт деб номланган ушбу хакерлик гуруҳлари корхоналарга кириш учун жуда эскирган, аммо ўта самарали усулдан фойдаланмоқда. Унга кўра, жиноятчилар ходимларнинг шахсий уяли телефонларига қўнғироқ қилиб, ўзларини ҳамкасб ёки IT-ёрдам хизмати ходими сифатида таништирадилар. Суҳбат давомида улар қурбонларни сохта веб-сайтларга ўзларининг логин, парол ҳамда кўп факторли аутентификация кодларини киритишга кўндиришга ҳаракат қилишади. Киберхавфсизлик соҳасида овозли фирибгарлик деб аталувчи бу усул вишинг номи билан машҳур.Аниқланишича, хакерлик гуруҳларидан баъзилари ўғирланган маълумотларни ошкор қилиш билан таҳдид қилиб, тўлов талаб қилувчи махсус веб-сайтларни бошқаради. Жиноятчилар ўз сайтларида музокаралар профессионал тарзда олиб борилишини, маълумотларни тарқатиш уларнинг асосий мақсади эмаслигини, бироқ ҳамкорликдан бош тортган тақдирдагина шундай чоралар кўрилишини очиқчасига ёзиб қўйишган.
Тадқиқот натижалари ва кенг кўламли таҳдидлар
Google тадқиқотчилари турли номлар остида ҳаракат қилаётган бу гуруҳлар аслида UNC6671 номи остида кузатилаётган ягона йирик жамоанинг бир қисми бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқдалар. Ҳозирча уларнинг мустақил филиалларми, бўлиниб чиққан гуруҳларми ёки ягона Пҳишинг-ас-а-Сервисе инфратузилмасидан фойдаланаётгани тўлиқ аниқланмаган. Мутахассисларнинг фикрича, бу операцияларни яшириш ва жавобгарликдан қочиш учун қилинган мувофиқлаштирилган ҳаракатдир.Ҳисоботда қайд этилишича, мазкур гуруҳлар бунгача ишлаб чиқариш, кўчмас мулк, соғлиқни сақлаш, суғурта, технология, транспорт ҳамда меҳмондўстлик секторларидаги йирик компанияларни ҳам нишонга олган. Ўшанда хакерларнинг асосий мақсади қимматли интеллектуал мулк, дастурий таъминот кодлари ёки махфий мижозлар маълумотларини қўлга киритиш бўлган.
Сўнгги пайтларда эса ҳужумлар айниқса юридик ва молиявий ташкилотларга, хусусан, хусусий капитал фирмаларига қаратилмоқда. Компанияни бирлаштириш, сотиб олиш ва капитал тақсимоти билан шуғулланувчи ташкилотларга эътибор қаратилиши жиноятчиларга товламачилик талабларини максимал даражада кучайтириш имконини берувчи муҳим корпоратив маълумотларни қўлга киритиш стратегиясидан далолат беради.






























Изоҳлар 0
…