Озодбек Назарбеков: "Қўшиқларимни айтавер, хоҳласанг клип ҳам чиқар" (видео)

1 дақиқа ўқиш509
Озодбек Назарбеков: "Қўшиқларимни айтавер, хоҳласанг клип ҳам чиқар" (видео)

6 август куни Маданият вазири Озодбек Назарбеков фуқаролар қабули доирасида 13 нафар фуқаронинг мурожаат, таклиф ва ташаббусларини тинглади.

Қабул давомида ёш хонандалардан бири вазирдан унинг қўшиқларини бемалол Instagram саҳифасида ижро этиш мумкинми, деб сўради. Озодбек Назарбеков эса ижодкорни қўллаб-қувватлаб, қўшиқларини айтишига қарши эмаслигини билдирди.

“Қўшиқларимни айтавер, ҳаммасини айтавер. Босавер”, — дея жавоб берди вазир.

Шундан сўнг ёш ижодкор Озодбек Назарбековнинг концертларидан бирида янграган “Кетма-кетма” қўшиғини ҳам жуда ёқтиришини айтди. Вазир эса бу қўшиқни ҳам истаган жойида ижро этиши мумкинлигини таъкидлади.

Ёш хонанда ҳатто қўшиққа аранжировка қилиш мумкинми, деб яна бир бор сўради. “Бўлади, клип ҳам чиқарсанг бўлади”, — дея жавоб берди Озодбек Назарбеков.

Вазирнинг ёш ижодкорни қўллаб-қувватлагани ижтимоий тармоқларда ҳам илиқ кутиб олинди. Кузатувчилар барча таниқли хонандалар ўз ижодини ёш авлод билан баҳам кўришдан чўчимайдиган, сахий ва қўллаб-қувватловчи бўлиши кераклигини таъкидлашди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?