Озодбек Назарбеков ёш ижодкорнинг илтимосига кўра дуэт куйлади (видео)

6 август куни Маданият вазири Озодбек Назарбеков фуқаролар қабули чоғида ёш ижодкорнинг илтимосига биноан у билан дует куйлади. Вазир ёш хонандани қўллаб-қувватлаб, қўшиқларини истаган жойида ижро этиши ва клип чиқариши мумкинлигини айтди. Уларнинг биргаликдаги чиқиши қабул жараёнининг қизиқарли лаҳзаларидан бирига айланди ва ижтимоий тармоқларда илиқ кутиб олинди.
6 август куни Маданият вазири Озодбек Назарбеков фуқаролар қабули доирасида 13 нафар фуқаронинг мурожаат, таклиф ва ташаббусларини тинглади.
Қабул давомида ёш ижодкорлардан бири вазирга мурожаат қилиб, унинг қўшиқларини бемалол ижро этиш мумкинми, деб сўради. Озодбек Назарбеков ёш хонандани қўллаб-қувватлаб, қўшиқларини истаган жойида куйлаши мумкинлигини билдирди.
“Қўшиқларимни айтавер, клип ҳам чиқарсанг бўлади”, — дея таъкидлади вазир.
Шундан сўнг ёш ижодкорнинг илтимосига биноан Озодбек Назарбеков у билан биргаликда дуэт ижро этди. Уларнинг биргаликдаги чиқиши қабул жараёнининг энг қизиқарли лаҳзаларидан бирига айланди.
Вазир ва ёш хонанданинг дуэти ижтимоий тармоқларда ҳам илиқ кутиб олинди. Изоҳларда фойдаланувчилар Озодбек Назарбековнинг ёш ижодкорни қўллаб-қувватлаганини олқишлаб, унга нисбатан ижобий фикрларини билдиришди.






























Изоҳлар 0
…