Беш ёшли бола туфайли 15 га яқин iPhone куйиб кетди

1 дақиқа ўқиш667
Беш ёшли бола туфайли 15 га яқин iPhone куйиб кетди

Хитойнинг Шэньчжэнь шаҳрида беш ёшли бола тасодифан ёнғин чиқариб, ўнлаб мобил телефонларни ёқиб юборди. Бу ҳақда South China Morning Post хабар қилди.

Маълум бўлишича, боланинг отаси Пенг мобил телефонлар дўконини бошқаради ва сотувдаги айрим қурилмаларни уйида сақларди. Ҳодиса бола носоз узайтиргичдан чиқаётган учқунларни кўриб, улар билан сочиқни ёқишга уринганидан кейин содир бўлган.

Натижада олов тез тарқалиб, қарийб 30 та телефонни йўқ қилган. Уларнинг ярмидан кўпи iPhone смартфонлари бўлиб, жами зарар 200 минг юандан (тахминан 29,5 минг доллар) ошган.

Пенгнинг айтишича, у ҳодиса вақтида ухлаб ётган бўлган. Тутун ҳидидан уйғониб, ёнғинни ўчиришга муваффақ бўлган, аммо устахона ва меҳмонхонанинг бир қисмига жиддий зарар етган.

Қувонарлиси, болага жароҳат етмаган. Ота ҳодисадан кейин ўғлига ўт билан ўйнашиш хавфли эканини тушунтирган ва келажакда бундай ҳолат такрорланмаслигига умид билдирган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?