Шимолий кореялик ҳарбий Жанубий Кореяга қочиб ўтишга муваффақ бўлди

1 дақиқа ўқиш19.8K
Шимолий кореялик ҳарбий Жанубий Кореяга қочиб ўтишга муваффақ бўлди

Шимолий Корея армияси сафидаги бир ҳарбий Жанубий Корея ҳудудига ўтишга муваффақ бўлди. Ҳодиса Корея яриморолининг марказий қисмидаги чегара ҳудудида содир бўлган.

Yonhap агентлиги тарқатган хабарга кўра, Жанубий Корея ҳарбийлари 23 июн куни кечаси бир нафар шимолий кореялик аскарни аниқлаб, назорат остига олган.

Расмий баёнотда айтилишича, ҳарбий хизматчи марказий фронт яқинида қўлга олинган ва айни пайтда ваколатли идоралар ҳодисанинг барча тафсилотларини ўрганмоқда.

Дастлабки маълумотларга қараганда, аскар Жанубий Кореядан бошпана олиш ниятида чегарани кесиб ўтган. Унинг қочиш йўли ва бу жараён қандай кечгани ҳозирча ошкор қилинмаган.

Маълумки, Шимолий ва Жанубий Корея ўртасидаги чегара дунёдаги энг кучли қўриқланадиган ҳудудлардан бири саналади. Икки давлат орасида демилитаризация қилинган зона мавжуд бўлиб, унинг ҳар икки томонида қўшимча хавфсизлик чоралари ва буфер ҳудудлар жойлашган.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, бундай ҳолатлар камдан-кам учрайди. Шу сабабли ушбу воқеа Корея яриморолида яна бир бор жамоатчилик ва халқаро ҳамжамият эътиборини тортди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?