Хитойда тармоққа боғланмайдиган кузатув камералари бозори яримта улушдан ошди

2 дақиқа ўқиш99
Хитойда тармоққа боғланмайдиган кузатув камералари бозори яримта улушдан ошди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Хитойда Wi-Fi тармоқлари ва доимий электр таъминотига эҳтиёж сезмайдиган кузатув камералари савдоси 2026-йилнинг биринчи ярмида умумий бозорнинг 50,1 фоизини эгаллади.
  • Умумий камера савдоси 8,9 фоизга камайганига қарамай, кўча учун мўлжалланган 4G-қурилмалар улуши ўтган йилги 35,7 фоиздан ошди.
  • СИМ-карта ва мустақил қувват манбалари билан ишлайдиган бу камераларни электр ва симли тармоқлар бўлмаган ҳудудларга ўрнатиш мумкин.

Хитойнинг истеъмолчилик видеокузатув камералари бозорида илк бор тарихий бурилиш юз берди. Рунто Течнологй компаниясининг 2026-йилнинг биринчи ярми якунларига кўра тақдим этган маълумотига таянилса, мамлакатда Wi-Fi тармоқлари ва доимий электр таъминотига эҳтиёж сезмайдиган кузатув мосламалари савдоси умумий бозурнинг ярмидан кўпини эгаллади. Ушбу кўрсаткич технология оламида мустақил қурилмаларга бўлган талаб кескин ошганидан далолат беради. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Маълум бўлишича, мамлакатдаги умумий камера савдоси 8,9 фоизга камайганига қарамай, кўча учун мўлжалланган 4G-қурилмалар сегменти ўсишда давом этган. Анъанавий электрон тижорат майдончаларида бундай камераларнинг улуши 50,1 фоизга етиб, илк бор бозорнинг ярмидан ошган. Таққослаш учун, ўтган йилнинг мос даврида бу кўрсаткич атиги 35,7 фоизни ташкил этган эди.

Мазкур турдаги камераларнинг асосий устунлиги уларнинг уй интернети ва симли тармоқлардан бутунлай мустақиллигидир. Ичига ўрнатилган СИМ-карта ёрдамида ишлайдиган бундай технологияларни сими тортилмаган олис ҳудудларда, жумладан, дала ҳовлиларда, қурилиш майдончаларида, боғларда, ҳовуз бўйларида ёки шаҳар ташқарисидаги дўконларда ҳам муаммосиз ўрнатиш мумкин.

Мустақил қувват манбалари ва қулай ўрнатиш

Қурилмаларнинг янада оммалашишига қуёш панеллари билан жиҳозланган версияларининг пайдо бўлгани ҳам сабаб бўлди. Қуёш панелли камералар доимий электр тармоғига уланишни талаб этмайди. Ишлаб чиқарувчиларнинг ҳисоб-китобларига кўра, устунга бундай камерани ўрнатиш жараёни атиги ўн дақиқадан бироз кўпроқ вақтни олади ва ортиқча кабелларни тортиш машаққатидан халос этади.

Бозорнинг бу қадар жадал ривожланиши маҳаллий брендларнинг мазкур йўналишга фаол сармоя киритиши билан изоҳланади. Хусусан, ixbt.com хабар беришича, Xiaomi март ойида ўзининг илк ташқи 4G-камерасини омма эътиборига ҳавола қилган бўлса, Ҳиквисион ҳам шундай турдаги қурилмалар қаторини янада кенгайтирган.

Сунъий интеллект ва янги имкониятлар

Бугунги кунда ишлаб чиқарувчилар фақатгина тасвир аниқлиги бўйича эмас, балки қурилмаларнинг функционал имкониятлари борасида ҳам ўзаро қаттиқ рақобат олиб бормоқда. Ўрта нарх сегментидаги камераларга сунъий интеллект ёрдамида инсонларни таниб олиш тизимлари, такомиллаштирилган тунги кўриш режимлари ҳамда кўп камерали панорамали тасвирга олиш функциялари жорий этилмоқда.

Мутахассисларнинг фикрича, бундай технологик ечимлар истеъмолчиларга хавфсизликни таъминлашда мутлақо янги даражадаги қулайликларни тақдим этади. Тармоқ ва электр бўлмаган жойларда ҳам узлуксиз ишлай оладиган кузатув камераларига бўлган юқори талаб яқин келажакда бошқа мамлакатлар бозорларида ҳам ушбу тренднинг оммалашишига туртки бўлиши кутилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?