Осмондаги даҳшат: сайёҳлар чиққан ҳаво шари алангага ўралди

1 дақиқа ўқиш566
Осмондаги даҳшат: сайёҳлар чиққан ҳаво шари алангага ўралди

Бразилия жанубидаги Санта-Катарина штатида сайёҳлар бўлган ҳаво шари парвоз вақтида ёниб кетиб, ерга қулаб тушди. Даҳшатли ҳодиса оқибатида саккиз киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Al Jazeera нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, фожеа 21 июнь куни Прая-Гранде шаҳри яқинида содир бўлган. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда ҳаво шари аланга ичида қолгани, ундан қуюқ тутун кўтарилгани ҳамда ерга қулаётгани акс этган. Ёнғин вақтида икки киши ҳаво шаридан пастга тушиб кетган.

Санта-Катарина фуқаролик полицияси раҳбари Улисес Габриэльнинг маълум қилишича, ҳалок бўлганлардан уч нафари бир-бирини қучоқлаган ҳолда ҳаётдан кўз юмган. У бу манзарани “қалбни ларзага келтирувчи” деб таърифлади.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳаво шарида учувчи билан бирга жами 21 нафар инсон бўлган. Улардан 13 нафари омон қолган ва турли даражадаги жароҳатлар билан яқин атрофдаги шифохоналарга олиб борилган.

Учувчининг айтишича, ёнғин тўсатдан ҳаво шари саватининг ичида бошланган. У дарҳол ҳаво шарини ерга туширишга уринган ва пастлаганда йўловчиларга сакрашни буюрган. Аммо аланга жуда тез тарқалгани сабабли, айримлар ҳаво шарини тарк этишга улгурмаган.

Парвозни ташкил этган “Собревоар” компанияси учувчи катта тажрибага эга эканини ва у йўловчиларни қутқариш учун барча зарур чораларни кўрганини билдирди. Ҳодисадан сўнг компания ўз фаолиятини номаълум муддатга тўхтатган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?