Сирли тоғда юзлаб колонкалар топилди: бунинг сабаби нима?

1 дақиқа ўқиш3.7K
Сирли тоғда юзлаб колонкалар топилди: бунинг сабаби нима?

АҚШнинг Калифорния штатидаги машҳур Шаста тоғида сайр қилган она ва қизи кутилмаган ҳолатга дуч келди. Улар ўрмон ичида тарқалаётган ғалати ва даҳшатли товушлар манбасини қидирар экан, юзлаб қуёш энергиясида ишлайдиган Bluetooth колонкаларини аниқлади.

Кэрри Энн Снур ва унинг қизи Жордан от миниб юрган вақтда дарахтлар орасидан қичқириққа ўхшаш овозларни эшитган. Улар йўлдан чиқиб, буталар орасига кирганида ерга ўрнатилган колонкаларни кўриб ҳайратга тушган.

Тоғнинг юқори қисмида эса бундай қурилмалар янада кўпроқ экани маълум бўлган. Аксарият колонкалардан оқ шовқин (white noise) эшитилган, айримларида эса “нажот” ҳақидаги диний маъруза ва такрорланаётган иборалар янграган.

Снурнинг ҳисоблашича, ҳудудда 100–200 тагача колонка бўлган. Бироқ улар қандай мақсадда ўрнатилгани ҳозирча номаълум.

Otdagi ayol va adirda terilgan ko‘plab quyosh panellari.

Айримлар бу ҳолатни Шаста тоғи ҳақидаги машҳур Лемурия афсоналари билан боғламоқда. Ривоятларга кўра, тоғ остида Телос деб аталувчи сирли ерости шаҳри мавжуд бўлиб, у ерда йўқолган цивилизация авлодлари яшайди.

Видеолар ижтимоий тармоқларда катта муҳокамаларга сабаб бўлди. Кўпчилик табиат қўйнида шунча электрон қурилмаларнинг ўрнатилганидан ҳайратда қолди.

Кейинги текширувда эса колонкалар давлат ҳудудида эмас, балки унга туташ хусусий ер майдонида жойлашгани маълум бўлди. Аммо уларнинг аниқ мақсади ҳалигача очиқланмаган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?