Зилзила вайроналари остидан ҳолдан тойган ит қутқариб олинди

Зилзила вайроналари остидан ҳолдан тойган ит қутқариб олинди

Каракасда кучли зилзиладан кейин олиб борилаётган қидирув-қутқарув ишлари давомида вайроналар остидан ҳолдан тойган ит тирик ҳолда топилди.

Маълум қилинишича, қулаган деворлар остида қолган жониворнинг фақат боши ташқаридан кўриниб турган. Қутқарувчилар аввало унга сув ичириб, сўнг эҳтиёткорлик билан вайроналар орасидан олиб чиқишга муваффақ бўлишган. Қутқариб олинган итнинг қаттиқ титраётгани видеотасвирларда акс этган.

Мазкур ҳолат ижтимоий тармоқларда кенг тарқалиб, кўплаб фойдаланувчиларнинг ҳамдардлиги ва олқишига сабаб бўлди. Кўпчилик қутқарувчиларнинг фидокорона ҳаракатларини эътироф этмоқда.

Сўнгги маълумотларга кўра, зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 235 нафарга етган. Қидирув-қутқарув ишлари эса вайроналар остида тирик қолганларни излаб топиш мақсадида ҳамон давом этмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар