Жалолиддин Аҳмадалиев янги қўшиғидан парча эълон қилди (видео)

  Жалолиддин Аҳмадалиев янги қўшиғидан парча эълон қилди (видео)

Хонанда Жалолиддин Аҳмадалиев Instagram саҳифасида мухлисларига янги қўшиғидан қисқа парча тақдим этди. “Душман берсанг, мардидан бер” деб номланган тарона ижтимоий тармоқларда тезда эътибор қозонди.

Хонанда қўшиқ ва унга ишланган видеодаги воқеа бежиз танланмаганини таъкидлаган. Унинг сўзларига кўра, тарона яқин инсонларидан бирининг истаги асосида тайёрланган, видеода акс этган воқеалар эса унинг шахсий ҳаётидан олинган.

“Бу қўшиқ бир яқин инсонимизнинг истагига биноан тайёрланди. Видеодаги воқеа эса ўз ҳаётимдан олинган. Балки сизнинг ҳам ҳаётингизга ўхшашдир. Қўшиқ ва видеодан манфаатли хулоса чиқарсангиз, ҳаққимизга бир дуо қилиб қўясиз. Омонат дунёда омон бўлинг”, — дея ёзган хонанда.

Қўшиқдан эълон қилинган қисқа парча ҳам кузатувчилар орасида катта қизиқиш уйғотган. Фойдаланувчилар видеога кўплаб ижобий фикрлар қолдириб, янги таронанинг тўлиқ версиясини кутаётганини билдирган.

“Душман берсанг, мардидан бер” номли қўшиқнинг мазмуни ва видеодаги ҳаётий воқеалар мухлислар орасида янада катта қизиқиш уйғотиши кутилмоқда.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар