Челси раҳбариятида ўзгаришлар: Тодд Боли ўз улушини сотиши мумкин

Тодд Боли ва Марк Валтер Челсидаги ўзларига тегишли аксияларни клубнинг 61 фоиздан ортиқ улушига эга Клеарлаке Капитал компаниясига сотиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Боли клуб раиси, Валтер эса директорлар кенгаши аъзоси бўлиб, уларнинг ҳар бири тахминан 13 фоиздан улушга эгалик қилади.
Лондоннинг Челси клуби раҳбариятида яна бир жиддий ўзгариш юз бериши мумкин. ЛЪEқуипе нашрининг хабар беришича, клубнинг асосий эгалари гуруҳидаги етакчи шахслардан бири Тодд Боли ва Марк Валтер ўзларига тегишли бўлган акцияларни Клеарлаке Капитал компаниясига сотиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Мазкур эҳтимолий битим инглиз клубидаги бошқарув тизимини тубдан ўзгартириб юбориши кутилмоқда. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Ҳозирги вақтда Челси акциядорлик тузилмасида Клеарлаке Капитал 61 фоиздан ортиқ назорат пакетига эга бўлиб турибди. Клуб раиси лавозимида фаолият юритиб келаётган Тодд Боли ҳамда директорлар кенгаши аъзоси Марк Валтер эса тахминан 13 фоиздан улушга эгалик қилади. Шунингдек, швейцариялик молиячи Ханс-Ёрг Висс ҳам шунча миқдордаги улуш эгаси ҳисобланади. Маълум қилинишича, Боли ва Клеарлаке Капитал ўртасидаги муносабатлар вақт ўтиши билан ёмонлашиб борган.
Раҳбарият ичидаги зиддиятлар ва трансферлар
Сўнгги йилларда трансфер бозорига улкан маблағлар йўналтирилганига қарамай, жамоанинг натижалари кўпчиликнинг кутганидан паст бўлиб чиқди. Айнан шу омиллар фонида Тодд Боли жамоанинг қониқарсиз ўйинлари учун асосий айбдорлардан бири сифатида кўрсатила бошланди. 2022-йилда клуб Роман Абрамовичдан сотиб олингандан сўнг, Боли маълум муддат спорт директори вазифасини ҳам бажариб кўрган эди. Унинг футбол соҳасида етарли тажрибага эга эмаслигини тан олгани эса раҳбарият ичидаги шубҳалар ва ички зиддиятларни янада чуқурлаштирган эди.Эслатиб ўтамиз, 2022-йилда Роман Абрамовичга нисбатан қўлланилган чекловлар сабабли Челси 3 миллиард еврога яқин маблағ эвазига америкалик инвесторларга сотилган эди. Инглиз матбуотининг баҳолашича, бугунги кунга келиб клубнинг қиймати тахминан 5,8 миллиард еврони ташкил этади. Агар Боли ва Валтер ўз улушларини Клеарлаке Капиталга сотишса, бу клубда тўрт йиллик рекорд даражадаги инвестициялар, мураккаб натижалар ва ички келишмовчиликлардан кейинги йирик бурилиш нуқтаси бўлади.






























Изоҳлар 0
…