Челси раҳбариятида ўзгаришлар кутилмоқда

Тодд Буел ва Марк Валтер ўзларига тегишли аксияларни Челсининг асосий аксиядори Клеарлаке Капитал компаниясига сотиш масаласини кўриб чиқмоқда. Ҳозир Тодд Буел клуб аксияларининг 13 фоизига, Марк Валтер эса 3 фоизига эгалик қилади, Клеарлаке Капитал эса 62 фоиз аксияни назорат қилмоқда.
Лондоннинг Челси клуби раҳбариятида яна бир жиддий ўзгариш содир бўлиши мумкин. Goal.com хабар қилишича, клубдаги америкалик инвесторлар гуруҳи етакчилари Тодд Буел ва Марк Валтер ўзларига тегишли акцияларни асосий акциядор ҳисобланган Клеарлаке Капитал компаниясига сотиш масаласини кўриб чиқмоқда. Бу ҳолат Премер-лига грандининг бошқарув тузилмасида туб бурилиш ясаши эҳтимолдан холи эмас. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Ҳозирги вақтда Тодд Буел клуб раиси сифатида 13 фоиз атрофида акцияга эгалик қилади. Директорлар кенгаши аъзоси Марк Валтер ҳам шунч
Раҳбарият ичидаги зиддиятлар ва дастлабки қадамлар
ЛЪEқуипе нашри тарқатган маълумотларга кўра, охирги йилларда Тодд Буел ва Клеарлаке Капитал раҳбарияти ўртасида муносабатлар кескинлашган. Айниқса, трансфер бозорига миллиардлаб евро сарфланганига қараматтемпт, жамоанинг натижалари кутилганидек чиқмагани асосий келишмовчиликларга сабаб бўлган. Буел 2022 йилда клуб сотиб олингач, футбол борасида етарли тажрибага эга бўлмаса-да, вақтинча спорт директори вазифасини ҳам бажариб кўргани танқидларга учраган эди.Эслатиб ўтамиз, Буел ва Валтер бошчилигидаги консорциум 2022 йилда Роман Абрамовичдан Челси клубини тахминан 3 миллиард евро эвазига сотиб олган эди. Ўша пайтда бу келишув Россиядаги геосиёсий вазият ортидан юзага келган мажбурий савдо доирасида амалга оширилганди. Бироқ шундан кейинги тўрт йиллик давр клуб учун ҳам молиявий, ҳам спорт жиҳатидан беқарор кечди.






























Изоҳлар 0
…