Реал Мадрид Родри учун паст таклиф бергани маълум бўлди

Реал Мадрид Родри учун дастлаб 40 миллион евродан пастроқ, кейин эса 45 миллион евро атрофида таклиф берган. Бу сумма Манчестер Сити томонидан етарлича жиддий деб баҳоланмаган. Барселона эса 60 миллион евро кафолатланган ва қўшимча 11 миллион евро бонусларни ўз ичига олган таклиф билан келишувга эришган. Родри Каталония клуби билан 2030 йилгача шартнома имзолаган.
Ёзги трансферлар мавсумининг энг шов-шувли воқеаларидан бири тафсилотлари ойдинлашди. Эл Чирингуито ТВ хабар қилишича, жорий йилда «Олтин тўп»ни қўлга киритган испаниялик юлдуз Родри учу Реал Мадрид ва Барселона клублари ўртасида кескин кураш кечган. Бироқ «қироллик клуби» тақдим этган илк молиявий таклиф Манчестер Сити раҳбариятида ҳам, мутахассисларда ҳам ажабланиш уйғотди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Молиявий тафовут ва Мадриднинг ожизлиги
Манбаларга кўра, Флорентино Перес бошчилигидаги Реал Мадрид раҳбарияти Родри учун атиги 40 миллион евродан пастроқ бўлган жуда камтарона сумма таклиф қилган. 15 карра Чемпионлар лигаси ғолиби бўлган клубнинг бу ҳаракати футболчининг мавқейи ҳамда унинг Испания терма жамоаси сафидаги улкан ютуқларига мутлақо мос келмас эди. Кейинчалик мадридликлар ўз таклифини 45 миллион евро атрофига етказган бўлса-да, бу Манчестер Сити учун етарли даражада жиддий қабул қилмади.Англия клуби сафида 13 та йирик совринни қўлга киритган 30 ёшли таянч яримҳимоячиси жароҳатдан фариқ қилганига ва ёшига қарамай, жаҳон даражасидаги футболчи саналади. Шундай экан, инглизлар унинг трансфери учун янада салмоқли маблағ талаб қилишгани мантиқий эди.
Каталониянинг қатъий қадами ва Барселона ғалабаси
Реал Мадрид иккиланиб турган бир пайтда, Барселона бош мураббийи Ханси Флик ўз жамоасининг асосий мақсадига эришиш учун қатъий ҳаракат бошлади. Каталонияликлар раҳбарияти Френки де Ёнгнинг жароҳатидан кейин майдон марказига тажрибали футболчи сув ва ҳаводек зарурлигини яхши тушуниб турганди. Натижада Блауграна кафолатланган 60 миллион евро ва қўшимча 11 миллион евро бонусларни ўз ичига олган умумий таклиф билан Манчестер Сити билан келишувга эришди.Spotify Камп Ноу стадионига расман тақдим этилган Родри Каталония клуби билан 2030 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади. Бу трансфер Ханси Флик бошчилигидаги янги лойиҳа учун нафақат етакчи, балки ёш футболчиларга таянч бўладиган муҳим фигурали қадам сифатида баҳоланмоқда.
Тақдимот маросимида Родри бошқа клублардан, жумладан Сантиаго Бернабеу томонидан ҳам қизиқиш бўлганини яширмади. «Бу қийин қарор эди. Аввало, менга кўп нарса берган ва бахтли дамларни улашган Ситини тарк этиш осон бўлмади. Улардан кетишимни осонлаштирганликлари учун миннатдорман», дея таъкидлади футболчи янги жамоасидаги илк сўзларида.






























Изоҳлар 0
…