Джамал Мусиала ўртоқлик ўйинида яна ерга қулаб тушди

1 дақиқа ўқиш115
Джамал Мусиала ўртоқлик ўйинида яна ерга қулаб тушди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Джамал Мусиала Ҳайденҳаймга қарши ўртоқлик учрашувида захирадан майдонга тушганидан тўрт дақиқа ўтиб, тўпдан узоқда ўзини ёмон ҳис қилиб, ҳушини йўқотиб йиқилди.
  • Майдонга шифокорлар чақирилди ва футболчи бироз довдираган бўлса-да, тиббий ходимлар ёрдамида ўз оёқлари билан майдонни тарк этди.
  • Бу ҳолат Мусиаланинг РБ Лейпсигга қарши учрашувда гол урганидан кейин ҳолсизланганидан кўп ўтмай содир бўлди.

Мюнхеннинг Бавария клуби ярим ҳимоячиси Джамал Мусиала Ҳайденҳаймга қарши кечган ўртоқлик учрашувида кутилмаганда яна майдонда ҳушини йўқотиб йиқилиб тушди. АС нашри тарқатган маълумотларга кўра, бу ташвишли ҳолат футболчининг яқинда оғир жароҳатдан фоҳиг бўлиб сафга қайтганидан кейин унинг жисмоний ҳолати борасида жиддий саволларни юзага келтирмоқда. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Саломатлик билан боғлиқ кетма-кет хавотирлар

Мазкур воқеа футболчи захирадан майдонга тушганидан атиги тўрт дақиқа ўтиб содир бўлган. Мусиала 61-дақиқада ўйинга қўшилган, бироқ кўп ўтмай тўпдан узоқда ўзини ёмон ҳис қилиб йиқилиб тушган ва зудлик билан майдонга шифокорлар чақирилган. Якунда футболчи бироз довдираб қолган бўлса-да, тиббий ходимлар ёрдамида ўз оёқлари билан майдонни тарк этган.

Ушбу хавотирли ҳолат ўйин олдидан барча тиббий кўриклардан муваффақиятли ўтганига қарамамай содир бўлди. Бош муррийб Венсан Компани футболчининг соғлиғида ҳеч қандай жиддий муаммо аниқланмагани ҳамда об-ҳаво шароити аввалгидек ўта иссиқ бўлмагани сабабли унга ўйин амалиёти беришга қарор қилган эди.

Бироқ бу ҳолат футболчининг РБ Лейпцигга қарши кечган учрашувдаги шунга ўхшаш воқеадан кўп ўтмай содир бўлгани мухлислар ва мутасаддиларни қаттиқ ташвишга солмоқда. Ўша ўйинда Мусиала захирадан майдонга тушиб гол уришга муваффақ бўлган, шундан сўнг унда ҳолсизлик кузатилган эди. Жамоадоши Исмоил Сайбари тезкорлик билан ҳаракат қилиб, унинг оғир йиқилишининг олдини олган.

Клуб расмийларининг муносабати ва олдинги жароҳатлар

Bild нашрининг тахминига кўра, Мюнхендаги юқори ҳарорат қон айланиши билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқарган бўлиши мумкин. Воқеадан сўнг Бавария спорт директори Макс Эберл мухлисларни тинчлантиришга ҳаракат қилиб, энг муҳими футболчининг аҳволи яхшилигини таъкидлаган эди.

Мазкур воқеалар кетма-кетлиги ярим ҳимоячи бошидан кечирган оғир жароҳатлар фонида янада жиддий аҳамият касб этмоқда. Мусиала 2025-йилги Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида болдир суяги синиши жароҳатини олиб, бир неча ой давомида яшил майдонлардан узоқда қолганди. Январ ойида сафга қайтганига қарамай, у оёқ тўпиғидаги безовталик сабабли ҳам тиббий штаб назорати остида алоҳида шуғулланишга мажбур бўлган эди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?