Истанбулда эркакларга тегажоғлик қилаётган аёл қидирилмоқда

Ижтимоий тармоқларда Истанбулнинг турли туманларида эркакларга нисбатан номақбул ҳаракатлар қилаётган аёл акс этган видеолар кенг муҳокамага сабаб бўлди.
Маълум қилинишича, дастлабки ҳолат Умрание туманидаги устахоналардан бирида юз берган. Кузатув камераси тасвирларида аёл маҳсулот сотиш баҳонасида ичкарига кириб, эркак ходимни ўпишга урингани акс этган. Ходим эса унинг ҳаракатларига қаршилик кўрсатиб, иш жойини тарк этишини талаб қилган.
Орадан кўп ўтмай, Байрампаша туманидаги омбор ҳамда яна бир савдо шохобчасидан ҳам шунга ўхшаш кузатув камераси ёзувлари тарқалди. Тасвирларда аёл эркак ходимларга уларнинг розилигисиз яқинлашиб, уларга тегажоғлик қилгани кўринади.
Маҳаллий манбаларга кўра, ушбу ҳолатлар юзасидан текширув олиб борилмоқда. Ҳозирда аёлнинг шахсига аниқлик киритиш ва уни топиш бўйича қидирув ишлари давом этмоқда.






























Изоҳлар 0
…