«Майкл» фильми тарихдаги энг даромадли фильмга айланди

«Майкл» фильми тарихдаги энг даромадли фильмга айланди

Режиссёр Антуан Фукуа суратга олган «Майкл» фильми жаҳон прокатида 977 миллион доллар даромад йиғиб, тарихдаги энг кассабоп биографик фильмга айланди. Бу ҳақда Variety нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, картина АҚШ кинотеатрларида 370,2 миллион доллар, халқаро прокатда эса 607 миллион доллар ишлаб топган. Шу тариқа фильм Кристофер Ноланнинг «Оппенгеймер» фильми (975 миллион доллар) ҳамда «Боҳем рапсодияси» (911 миллион доллар) натижасини ортда қолдирди.

Фильмда поп-мусиқа қироли Майкл Джексон образини унинг жияни Жафар Джексон гавдалантирган. Кинотанқидчиларнинг таъкидлашича, картина санъаткор ҳаётидаги энг баҳсли воқеаларга тўхталмаган. Бунинг ўрнига ижодкорлар томошабинлар эътиборини концерт саҳналари, машҳур чиқишлар реконструкцияси ва мусиқий номерларга қаратган.

«Майкл» фильми афсонавий хонанданинг болалиги ва ёшлик даври, ака-укалари ҳамда қаттиққўл отаси Жо Джексон билан муносабатлари, The Jackson 5 гуруҳи таркибидаги фаолияти ва яккахон ижодининг бошланишини ҳикоя қилади.

Шунингдек, картинада Майкл Джексоннинг жаҳон мусиқа саҳнасига қандай кўтарилгани, машҳур хит қўшиқларини яратгани ва «Billie Jean» қўшиғини ижро этиш чоғида илк бор афсонавий «Ойда юриш» (Moonwalk) рақс ҳаракатини намойиш этгани ҳам тасвирланган. Фильмда Жулиано Вальди, Ниа Лонг, Майлз Теллер, Кейлин Даррел Жонс ва Лора Ҳэрриер ҳам рол ижро этган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар