Россия талабаларни қандай қилиб урушга жалб қилмоқда?

Россия талабаларни қандай қилиб урушга жалб қилмоқда?

Россия Украинадаги урушда ортиб бораётган йўқотишларни қоплаш мақсадида университет, коллеж ва техникум талабаларини армия сафига жалб қилишни кучайтирмоқда. Уларга дрон оператори сифатида хизмат қилиш замонавий, юқори технологияли ва нисбатан хавфсиз йўналиш сифатида тарғиб этилмоқда.

Бироқ BBC маълумотларига кўра, бу ваъдалар амалда ҳар доим ҳам ўзини оқламаяпти. 23 ёшли Валерий Аверин, 18 ёшли Владислав Горбунов ва Раҳим Абдуллин дрон оператори бўлиш учун шартнома имзолаганига қарамай, қисқа вақт ичида фронтда ҳалок бўлган.

Ҳуқуқ ҳимоячилари таъкидлашича, талабаларга бир йиллик хизмат, катта маош ва ўқишни давом эттириш имконияти ваъда қилинса-да, амалда ҳарбий шартномалар автоматик равишда узайтирилиши мумкин. Қолаверса, дрон бўлинмаларига тушиш ҳам кафолатланмайди ва ёшлар бошқа жанговар бўлинмаларга юборилиши эҳтимоли бор.

BBC таҳлилларига кўра, Россиянинг тасдиқланган ҳарбий йўқотишлари 230 минг нафардан ошган. Мутахассислар эса ҳақиқий қурбонлар сони 500 минг нафарга яқин бўлиши мумкинлигини билдирмоқда.

BBC Russian суриштирувига кўра, Россияда айрим таълим муассасаларида ўқишида муаммоси бор ёки академик таътилга чиқмоқчи бўлган талабалар ҳарбий шартнома имзолашга фаол тарзда ундалмоқда. Бу эса урушнинг нафақат фронтда, балки таълим тизимига ҳам чуқур кириб бораётганини кўрсатмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар