Қарздорлик эвазига автомашина хатловга олинди

Мажбурий ижро бюросининг Жиззах вилояти бошқармаси иш юритувида бўлган АТБ «Алоқабанк» фойдасига ундирув билан боғлиқ ижро иши доирасида қарздорликни қоплашга қаратилган навбатдаги таъсирчан ижро ҳаракати амалга оширилди.
Ижро ҳаракатлари жараёнида қарздорга тегишли бўлган, банк олдидаги мажбуриятларни таъминловчи гаров мулки ҳисобланган «Lacetti» русумли автотранспорт воситаси аниқланиб, белгиланган тартибда хатловга олинди.
Қарздорлик бўйича ижро ҳужжати талабларини ихтиёрий равишда бажармаслик ҳолатларида қонунчиликда назарда тутилган мажбурий ижро чоралари қўлланилиши мумкин.
Бунда қарздорга тегишли мол-мулкни аниқлаш, хатлаш ва унга нисбатан ундирув қаратиш каби чоралар белгиланган тартибда амалга оширилади.
Қарз мажбурияти бажарилмаса — гаров мулки ҳам ундирувдан четда қолмайди!




























Изоҳлар 0
…