Наманганда 16 ёшли қиз дарёда бедарак йўқолди

Наманган вилоятининг Учқўрғон туманида 16 ёшли қиз Норин дарёсига тушиб, оқимда ғойиб бўлган. Ҳодиса 19 август куни тонгги соат 05:15 лар атрофида содир бўлган.
Бош прокуратура матбуот хизмати котиби Ҳаёт Шамсуддиновнинг маълум қилишича, воқеа “Улуғбек” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи дарёда юз берган. Дастлабки маълумотларга кўра, қизнинг дарёга тушиб кетишига эҳтиётсизлик сабаб бўлган.
Қиз Учқўрғон туманидаги 1-мактабнинг 11-синфида таҳсил олган. Ҳозирда Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари томонидан уни топиш ва қутқариш ишлари олиб борилмоқда.
Воқеа жойида тегишли хизматлар томонидан қидирув ишлари давом эттирилмоқда. Ҳолат юзасидан Учқўрғон туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув бошланган.






























Изоҳлар 0
…