5 ёшида хайрия қилган қиз 13 йилдан сўнг 48 млн доллар ютиб барчани ҳайрон қолдирди

1 дақиқа ўқиш1.9K
5 ёшида хайрия қилган қиз 13 йилдан сўнг 48 млн доллар ютиб барчани ҳайрон қолдирди

Канададаги Жульет Ламур исмли қизнинг ҳаётидаги икки воқеа ижтимоий тармоқларда кўп муҳокама қилинди.

2010 йилда Гаитида кучли зилзила юз берганида Жульет атиги 5 ёшда эди. У синглиси билан ўзининг пушти рангли кўзача-ҳамёнини бўшатиб, йиғиб қўйган 61,38 Канада долларини жабрланганларга ёрдам сифатида берган. Пул Қизил Хоч жамиятига ота-онаси ёрдамида топширилган.

2023 йилда Жульет 18 ёшга тўлгач, бобоси унга лотерея чиптаси олиб кўришни маслаҳат берган. Бу унинг ҳаётидаги биринчи чипта эди.

Натижа эса кутилмаган бўлди. Жульет 48 миллион Канада доллари миқдоридаги жекпотни қўлга киритди.

У бу ютуқ орқали Канада тарихида шундай катта жекпотни ютган энг ёш иштирокчи сифатида қайд этилди.

Кўпчилик бу воқеани болаликда қилинган яхшиликнинг йиллар ўтиб қайтганига қиёслади. Жульетнинг ҳикояси эса одамларга кичик ёрдам ҳам кимдир учун катта аҳамиятга эга бўлиши мумкинлигини эслатди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?