Швециядаги викинглар даврига оид қабрдан “Аллоҳ” ёзув туширилган узук топилди

Швециядаги Бирка оролида ўтказилган археологик тадқиқотлар давомида викинглар даврига оид араб ёзувли узук топилди.
Маълумотларга кўра, буюм тахминан 850-йилларга тегишли. У аёл қабридан, кийимлар ва бошқа тақинчоқлар билан бирга аниқланган.
Узук кумушдан ишланган. Ундаги пушти-бинафша безак аввал қимматбаҳо тош бўлиши мумкин деб тахмин қилинган. Кейинги текширувлар эса бу қўшимча рангли шишадан тайёрланганини кўрсатган.
Узукдаги куфий ёзув "Аллоҳ учун" деб ўқилади. Айнан шу ёзув топилмани янада қизиқарли қилган. Чунки у викинглар даврида Скандинавия ва ислом олами ўртасида тўғридан-тўғри алоқалар бўлганига ишора қилади.
Археологлар бу буюмни Скандинaвия қабристонларида учраган ягона шундай топилма сифатида баҳоламоқда. Узук ҳозир Стокголмдаги Швеция тарих музейида сақланади.































Изоҳлар 0
…