4 литр газли ичимликни 30 сонияда ичиб рекорд ўрнатди (видео)

Турли овқат ва ичимликларни рекорд даражада истеъмол қилиши билан танилган америкалик YouTube блогери ва репер Эрик Букер яна бир ноодатий натижаси билан Гиннеснинг рекордлар китобидан жой олди.
Бу сафар у атиги 29,64 сония ичида 4 литр газланган ичимликни ичишга муваффақ бўлди. Шу тариқа Эрик Букер ушбу турдаги ичимликни энг қисқа вақт ичида истеъмол қилган инсон сифатида янги жаҳон рекордини ўрнатди.
Рекорд жараёни мутахассислар назорати остида қайд этилган. Натижа тасдиқлангач, Эрик Букерга Гиннес рекорди сертификати топширилди.
Ижтимоий тармоқларда рекорд акс этган видео қисқа фурсатда кенг тарқалди. Айрим фойдаланувчилар унинг тезлигидан ҳайратга тушган бўлса, бошқалар бундай рекордни уй шароитида такрорлаш соғлиқ учун хавфли бўлиши мумкинлигини таъкидламоқда.
Эрик Букер аввал ҳам овқат ейиш ва ичимлик истеъмол қилиш бўйича бир қатор ноодатий рекордларни ўрнатган бўлиб, бу сафарги натижаси унинг энг эътиборли ютуқларидан бири сифатида қайд этилди.






























Изоҳлар 0
…